391. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга намоз, рўза ва садақадан ҳам афзалроқ даражани айтиб берайми?» - дедилар.
«Ҳа! Айтиб беринг!» дейишди.
«Икки томоннинг орасини ислоҳ қилиш. Икки томоннинг орасини бузиш қирувчидир», - дедилар».
392. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ қилинглар» деган ояти карима ҳақида:
«Бу Аллоҳдан мўминларни уялтириш учун ҳамда Аллоҳдан қўрқишлари ва ораларини ислоҳ қилишлари учун айтилган», деган.
|