Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

182-БОБ. ОЗОРЛАРГА САБР ҚИЛИШ

389. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳеч бир кимса ёки ҳеч бир нарса Аллоҳ азза ва жаллачалик ўзи эшитган озорларга сабр қила олмайди. Улар «Аллоҳнинг боласи бор» дейишади. У зот эса уларга офият ва ризқ берур», дедилар».

390. Шақиқ розияллоҳу анҳу Абдуллоҳдан қуйидагиларни эшитган экан:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга мол тақсим қилиб бердилар. Одатда қандай тақсим қилган бўлсалар, шундай тақсимладилар.

Шу пайт ансорийлардан бир киши:

«Аллоҳнинг номи билан қасамки, мана шу тақсимлашда Аллоҳ Азза ва Жалланинг розилигини ирода қилинмади», деди.

«Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман», дедим ва ҳузурларига борсам, у Зот саҳобаларнинг орасида ўтирган эканлар. Бас, қулоқларига секин айтдим. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда оғир ботди. Юзлари ўзгариб кетди. Ғазаблари қўзиди. Бу ҳолатларини кўриб, «Айтмасам бўлар экан», - дедим.

Сўнгра У зот:

«Мусога бундан ҳам кўпроқ озор беришган, лекин у сабр қилган», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио