353. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кичигимизга раҳм қилмаса ва каттамизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас», дедилар».
354. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кичигимизга раҳм қилмаса ва каттамизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас», дедилар».
355. Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким каттамизнинг ҳаққини билмаса ва кичигимизга раҳм қилмаса, биздан эмас», дедилар».
356. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кичигимизга раҳм қилмаса ва каттамизнинг улуғламаса, биздан эмас», дедилар».
|