322. Ҳаммамдан ривоят қилинади:
«Ҳузайфа билан бирга эдик. Унга:
«Бир одам Усмонга гап ташиб юради», дейилди.
Шунда Ҳузайфа:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди».
323. Асмо бинти Язийддан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Кўрилганларида Аллоҳ зикр қилинадиганлар», дедилар.
«Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга оғирлик келтирадиганлар», дедилар».
|