321. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мушриклар зиддига Аллоҳга дуо қилинг», дейилди.
«Мен лаънатчи қилиб юборилганим йўқ. Мен раҳмат қилиб юборилганман», дедилар».