315. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўла олмайдилар», дедилар».
317. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиддиқ киши лаънатчи бўла олмайди», дедилар».
318. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси қавм бир-бири билан лаънатлашса, икковига ҳам лаънат ҳақ бўлади», дедилар».
|