Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

145-БОБ. МЎМИН КИШИ ТАЪНАЧИ БЎЛМАЙДИ

309. Солим ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳнинг бирортани лаънатлаганини эшитмадим. Фақат инсоннигина эмас.

Яна Солим айтади:

«Абдуллоҳ ибн Умар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўмин киши лаънатчи бўлмайди» деганлар», дер эди».

310. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ фаҳш иш қилувчи ва фашҳ сўз айтувчини ҳамда бозорларда бақир-чақир қилувчини севмайди», дедилар».

311. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига яҳудийлар келиб:

«Ассааму алайка» дейишди.

Бас, Оиша:

«Сизларга ҳам! Сизлари Аллоҳ лаънатласин! Сизларга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин!» деди.

«Шошма! Эй Оиша! Мулойимликни лозим тут. Зинҳор қўпол ва уят сўз айтувчи бўлма!» дедилар У зот.

«Уларнинг нима деганларини эшитмадингизми?» деди.

«Нима деганимни эшитмадингми? Мен уларга рад қилдим. Менинг уларга айтганим қабул бўлади. Уларнинг менга айтгани қабул бўлмайди», дедилар».

312. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин таъначи, лаънатчи, фоҳиш ва базий-(сўконғич-аччиқсўз) бўлмайди», дедилар».

313. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Иккиюзламачи омонатли бўла олмайди», дедилар».

314. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўминнинг энг маломатли ахлоқи фаҳшдир», дедилар».

315. Убай ал-Киндий ал-Куфийдан, у отасидан ривоят қилинади:

«Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг:

«Лаънатловчилар лаънатланади» деганини эшитдим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио