Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

142-БОБ. КЎНГИЛ ШОДЛИГИ

301. Абдуллоҳ ибн Хубайбал- Жуҳаний отасидан, у амакисидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳузурига ғусл аломати бор ҳолда шодон чиқдилар. Биз у зот аҳллари билан бирга бўлган бўлсалар керак деб ўйладик.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизнинг шодон кўрмоқдамиз?» дедик.

«Шундай. Алҳамду лиллаҳ!» дедилар. Сўнгра бойликни зикр қилдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, тақво қилган одам учун бойликнинг ҳечиқиси йўқ. Тақво қилган одам учун соғлик бойликдан кўра яхшироқ. Қўнгил шодлиги неъматлардандир», дедилар».

302. Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. Бас, у зот:

«Яхшилик ҳусни ҳулқдир. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг», дедилар».

303. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, энг сахийси ва энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадийна аҳли қўрқинчга тушди. Одамлар овоз томон талпиндилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қаршиларидан чиқдилар. Одамлардан олдин овоз чиққан томонга етиб борган эканлар. У зот: «Қўрқманглар! Қўрқманглар!» дер эдилар.

У зот Абу Толҳанинг яйдоқ, эгари йўқ отини миниб олган эдилар. Бўйинларида қилич бор эди.

Бас, «Бу(от)ни денгиз деб билдим ёки албатта, бу денгиздир» дедилар».

304. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир маъруф садақадир. Биродарингга очиқ юз билан мулоқотда бўлишинг маъруфдандир. Биродаринг челагига ўз челагингдан сув қуйиб беришинг маъруфдданир» дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио