Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

124-БОБ. ОДАМЛАРГА ОЧИҚ ЧЕҲРА БЎЛИШ

246. Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссни кўриб қолиб:

«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Тавротдаги сифатларини айтиб беринг», дедим.

«Бўпти. Аллоҳга қасамки, у Зот Қуръондаги баъзи сифатлари билан Тавротда ҳам сифатланганлар.

«Эй набий! Албатта, биз сени шоҳид, гувоҳ ва башорат берувчи қилиб юбордик.

Сени уммийларга қўрғон қилиб юбордим. Сен бандам ва Расулимсан. Сени мутаваккил дея номладим. Қўполмассан, дағалмассан ва бозорларда бақир-чақир қилиб юрмайди. Ёмонликни ёмонлик ила қайтармайди. Лекин авф ва мағфират қилади.

Аллоҳ таоло у билан эгри миллатни «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айттриб, тўғри қилмагунича ва улар у (Лаа илааҳа иллаллоҳ) билан кўр кўзларни, кар қулоқларни, ғофил қалбларни очмагунларича унинг жонини олмас».

6.      Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари Тавротда ҳам борлиги.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги баъзи сифатлари билан Тавротда ҳам сифатланганлари.

5. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шоҳид эканликлари.

6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳ эканликлари.

7. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берувчи қилиб юборилганлари.

8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уммий, яъни, саводсизларга қўрғон қилиб юборилганлари.

9. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг бандаси эканлари.

10. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг расули эканлари.

11. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ таоло мутаваккил дея номлагани.

12. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўпол эмасликлари.

13. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дағалмас эканликлари.

14. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорларда бақир-чақир қилиб юрмаганлари.

15. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмонликни ёмонлик ила қайтармасликлари.

16. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам авф ва мағфират қилиш сифатлари соҳиблари эканлари.

17. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан эгри миллатни «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айттириб, тўғри қилмагунича ва улар У (Лаа илааҳа иллаллоҳ) билан кўр кўзларни, кар қулоқларни, ғофил қалбларни очмагунларича У зотнинг жонини олмагани.

247. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Албатта, Қуръондаги «Эй набий! Албатта, биз сени шоҳид, гувоҳ ва башорат берувчи қилиб юбордик» оятига ўхшаш оят Тавротда ҳам бор».

248. Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир калом эшитдим. Аллоҳ у билан менга манфаат берди. У зотнинг ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим:

«Агар сен одамлардан шубҳаланаверсанг, уларни бузасан».

Уларнинг бузиб қўймай деб одамлар ҳақида шубҳа қилиш ортидан тушмайман.

249. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менинг шу икки қулоғим эшитган, шу икки кўзим кўрганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўллари билан Ҳасанни ёки Ҳусайннинг қўлларини маҳкам тутдилар. Боланинг оёғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларининг устида турган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қани! Чиқ! Чиқ!», дедилар.

Болача оёқларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига қўйиб, кўтарилиб, кўтарилиб кўкракларигача чиқди.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Оғзингни оч», дедилар ва уни ўпдилар.

Кейин «Аллоҳим! Мени буни яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўргин», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио