242. Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Менга минишга бир улов беринг, қийин аҳволда қолдим», деди.
«Менда ҳозир сенга берадиган улов йўқ, лекин сен фалончининг олдига бор, шоядки сенга улов берса», дедилар.
У борган эди, мазкур киши унга улов берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келиб, хабарини берди.
Бас, У зот:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрча ажр берилур», дедилар».
|