Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

103-БОБ. ҚУЛ ХОЖАСИГА НАСИҲАТ ҚИЛСА

202. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қул ўз хожасига насиҳат қилса ва Роббисига ибодатни гўзал адо этса, унга икки марта ажр бўлади», дедилар».

203. Солиҳ ибн Ҳаййдан ривоят қилинади:

«Бир одам Омир Шаъбийга:

«Эй Абу Амр! Биз ўзимизча, Бир одам ўзидан бола туққан чўрисини озод қилса, сўнг уни ўзига никоҳлаб олса, ўзининг туясини мингандек бўлади, деб юрамиз», деди.

Шунда Омир айтди:

«Менга Абу Бурда ўз отасидан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:

«Уч тоифа одамга икки ажр бор:

Аҳли китобдан аввал ўзининг пайғамбарига, сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирганига икки ажр бор.

Аллоҳнинг ҳаққини ҳам, хожасининг ҳаққини ҳам адо этган қулга (икки ажр бор).

Чўрисига гўзал тарбия берган, гўзал илм берган, сўнг уни озод қилиб, ўзига никоҳлаб олган кишига икки ажр бор», деган эканлар».

«Уч тоифа одамга икки ажр бор:

Аҳли китобдан аввал ўзининг пайғамбарига, сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирганига икки ажр бор».

«Аллоҳнинг ҳаққини ҳам, хожасининг ҳаққини ҳам адо этган қулга (икки ажр бор)».

«Чўрисига гўзал тарбия берган, гўзал илм берган, сўнг уни озод қилиб, ўзига никоҳлаб олган кишига икки ажр бор», деган эканлар».

204. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Роббисининг ибодатини яхшилаб қилган ва хожасига нисбатан зиммасига фарз бўлган итоат ва насиҳатни адо этган қулга икки ажр бор», дедилар».

205. Абу Бурда розияллоҳу анҳу оталаридандан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қул ўз ибодатида ёки гўзал ибодатида Аллоҳнинг ҳаққини адо этса, ва унга эга бўлган хожасининг ҳаққини адо этса, унга икки ҳисса ажр берилади», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио