Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

102-БОБ. ХОЖА ТАОМГА ЎТИРСА, ХОДИМ У БИЛАН ЎТИРАДИМИ?

200. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ходимингиз таомини олдингизга олиб келса, уни ҳам ўтиришга таклиф қилсин. Агар ходим ўзи бош тортса, таомдан бироз едириб қўйсин», дедилар».

201. Абу Маҳзура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирган эдим. Сафвон ибн Умайя каттакон мис лаганда овқат олиб келди. Идишни бир неча киши абоъа кийимига солиб кўтариб келиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг олдиларига қўйишди.

Умар ўз атрофидаги мискин одамлар, қуллар, ходимларни чақирди. Уларнинг барчаси у билан овқатланишди. Шунда у:

«Аллоҳ ўз қуллари билан таом ейишдан юз ўгирган қавмни ундай қилсин, бундай қилсин», деди.

Шунда Сафвон:

«Йўқ! Аллоҳга қасамки! Биз улардан юз ўгирмаймиз. Лекин ўзимизни устун қўямиз, холос. Аллоҳга қасамки! Яхши таомдан ўзимиз еб уларга ҳам берадиганини топа олмаймиз», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио