Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КИТОБХОНГА ЭСЛАТМА

Шу ўринда муаллиф ўзига, ёр-биродарларига, диндош ва миллатдошларига эслатма қилишни лозим деб топди. Биз буюк муҳаддислар юртининг фарзандларимиз. Боболаримиз ҳабиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тадқиқ ва тарғиб этишда мислсиз хизматлар қилганлар. Бу борада Ислом умматига юклатилган бурчнинг катта қисмини шараф билан елкага кўтардилар ҳамда бунинг учун охиратда ажр-мукофотларга сазовор бўлишади.

Бизчи? Биз нима қила олдик ва қилмоқдамиз? Ислом дини ҳар бир миллат ва халққа ўз жамияти учун керакли турли соҳа мутахассиларини тайёрлаб олишни фарз қилган. Биз энг улуғ ишлардан, энг улуғ илмлардан бўлган ҳадис илмидан Мавороуннаҳр – Туркистон деб аталувчи юрт учун керакли мутахассислар тайёрлаш учун нима қилдик? Мусулмончиликни даъво қилаётган ўн миллионлаб юртимиз аҳолиси ичида қанча ҳадис мутахассис бор? Неча киши ҳадис илмидан ижозатга – илмий ҳужжатга эга? Кўплаб ҳадис илмларидан бирортасини пухта эгаллаган машҳур ҳадис китобларини расмий равишда мутахассис уламолардан ўтказган бирор киши борми? Бирорта мўътамад ҳадис китоби пухта ўзлаштирилганми? Диёримиз мусулмонлари бу борадаги ўз зиммалардаги фарзни адо этяптиларми? Ақалли Аллоҳнинг ўша фарзини қалбан ҳис қилмоқдаларми? Ислом, ҳар бир мусулмонга ўз ҳаёти учун зарур бўлган диний маълумотларни, жумладан ҳадис шарифларни билишни фарз қилган. Бу нарса ҳар бир одамга алоҳида фарз. Хўш, Мавороуннаҳрдаги давлатларда яшаётган ўн миллионлаб мусулмонлардан қанчаси ана шу фарзни адо этган? Таассуфлар бўлсинки, бугунги кунда ана шу кўплаб саволлар жавобсиз қолмоқда.

Демак, ҳаммамиз қўлимиздан келгунча ҳадис илмидан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бу илмни юртимизда, халқимиз орасида тарқалиши учун ҳаракат қилиб, зиммадаги фарзни адо қилишга ҳисса қўшмоғимиз керак. Ана шундагина гуноҳдан фориғ бўлишимиз мумкин. Яъни, ҳадис борасидаги қолоқлигимиз, нуқсонимиз туфайли устимизда тўпланиб турган гуноҳдан қутиламиз. Бунинг учун эса ҳар бир киши имкониятига қараб ҳаракат қилиши керак. Бунга биров илми-заковати билан, кимдир имкони билан, мол мулк билан, холис хизмати билан ҳисса қўшмоғи лозим. Ҳеч бўлмаганида ҳадисни ўрганишга қаттиқ уриниш билан ҳар бир мусулмон ўз бурчини адо этмоғи лозим. Бу соҳада ўтган азизларимиздан, салафи солиҳийнлардан ўрнак олайлик. Улар ҳадис ўрганиш йўлида амалга оширишлари лозим бўлган, ҳар бир ишнинг ўзлари учун фарз эканини яхши англаб етар эдилар. Шунинг учун бу йўлда ҳар қандай қийинчиликларга бардош беришга тайёр эдилар. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ўзлари билган бир ҳадисни таъкидлаб олиш учун Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳунинг олдиларига Мадинаи Мунавварадан Мисргача йўл юриб борганлар. У киши ўзлари билган ҳадисни таъкидлаб олиш учун шундоқ қилганлар. Буюк саҳобий, Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу бир дона ҳадисни ўрганиш учун туя сотиб олиб, бир ой йўл юриб Шомга боганлар. Тобеъийнларнинг улуғи Саъийд ибн ал-Мусаййиб: «Бир дона ҳадисни ўрганиш учун бир неча кеча ва кундуз йўл юриб борар эдим»-дейдилар. Абу Кулоба Абдуллоҳ ибн Зайд ал-Басрий: «Бир мен билмайдиган ҳадисни билувчи одам келишини эшитиб қолиб, бошқа ишим бўлмаса ҳам, уни Мадинада уч кун кутдим»-дейдилар. Шўъба ибн ал-Ҳажжож бир ҳадиснинг санадини билиш учун аввал Маккага, кейин Мадинага, сўнгра Басрага борганлар. Охири қарасалар, ишончсиз, беҳуда санад экан. Ҳадис ўрганиш учун бутун мусулмон оламини айланиб чиққан, умрини, молу мулкини сарф қилган кишилар қанчадан-қанча? Улуғларимиз Расулуллоҳ суннатларини ўрганишга шунчалик эътибор,  куч ғайрат сарфлагани ҳолда бизлар бу соҳада нима қилдик, ҳозир нима қиляпмиз, нима қилмоқчимиз? Демакким, бугундан бошлаб бу ишга киришайлик, ҳадиси шарифларни ўқиб-ўрганайлик, бошқаларга ўргатайлик, бу ишга жиддий киришиб, ақл, тафаккур, ихлос билан иш тутайлик.

Энг зарур ишларимиздан бири ҳадис ўрганишга киришиш экан, бунинг ўзига яраша одоблари, қоидалари бор.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио