Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КАНДА ҚАБИЛАСИНИНГ ЭЛЧИЛАРИ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Ашъас ибн Қайс бошчилигида Канда қабиласининг элчилари ташриф буюришди. Ашъас ўз қабиладошлари орасида катта обрў-эътиборга эга, нуфузли кишилардан бири эди. Элчилар масжидга киришгач, расулуллоҳни синаш учун: "Биз бир нарсани яшириб қўйдик. Ҳақиқий пайғамбар бўлсанг шуни топ", дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Субҳаноллоҳ! Мен коҳин эмасман, коҳинлар дўзахга киради. Оллоҳ мени ҳақ дин билан юборди, сира ўзгармайдиган ва хатоси йўқ Қуръонни нозил қилди", дедилар. Элчилар: "Биз ҳам Қуръон эшитмоқчи эдик", дейишди. Пайғамбар алайҳиссаломуларга Саф сурасининг 1-5-оятларини ўқиб бердилар: "Қатор-қатор саф тортган душманларга қарши от солган ва Каломуллоҳни тиловат қилаётган қўшинлар билан қасам ичаманки, сизларнинг илоҳинглар чиндан ҳам биттадир. У осмону заминнинг, улар орасидаги нарсаларнинг ва машриқларнинг роббисидир». Расулуллоҳ тиловатдан тўхтаганларида кўздан оққан ёшларидан соқоллари ҳўл бўлган эди. Элчилар: "Худодан қўрқиб йиғлаяпсанми?" дсб сўрашди. "Ҳа, Оллоҳдан қўрқиб йиғдаяпман, — дедилар расулуллоҳ. — Оллоҳ мени қиличнинг тигъидек ўткир, тўгри йўл билан юборди, тойиб кецам ҳалок бўламан". Шундан кейин сарвари олам Исро сурасининг 86-87-оятларини ўқидилар: "Агар биз истасак сенга ваҳий қилган Қуръонни диллардан, мушафлардан албатта кўтариб ташлардик, кейин бизга қарши ҳомий тополмас эдинг, лекин биз сенга раҳматимиз юзасидан бундай қилмадик. Сенга чиндан ҳам Оллоҳнинг фазли каттадир‘‘. Расулуллоҳ: "Энди ҳам мусулмон бўлмайсизларми?" деб сўрадилар. Элчилар имон келтириб ислом динига киришди. Расулуллоҳ уларнинг бўйинларига осилган ялтироқ латта нимага хизмат қилажаги билан қизиқдилар. Элчилар бўйинларидаги латталарини олиб ташлашди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио