Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ВИДОЛАШУВ ҲАЖИ

Ҳижратнинг ўнинчи йили пайғамбар алайҳиссаломмусулмонлар билан хайрлашув ҳажини адо этдилар. Бу сарвари оламнинг ҳаётларидаги энг сўнги ҳаж эди. Расулуллоҳ зулқаъда ойининг йигирма бешинчиси, яъни шанба куни Мадинада ўринларига Абу Дужона Ансорийни қолдириб йўлга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссаломбилан бирга тўқсон минг одам сафарга отланди. Расулуллоҳ уловлари қўзғалган жойда ният қилиб эҳром боғладилар ҳамда "Лаббайкаллоҳумма лаббайк, ла шарика лака лаббайк, иннал ҳамда ваннеъмата лака вал мулк ла шарика лак" (Эй Оллоҳ, мен сенинг итоатингдаман, сенинг итоатингдаман, сенинг шеригинг йўқ, сенинг итоатингдаман. Барча ҳамду сано, жаъми мавжудотларни бошқариш ва неъмат (бериш) сенга хос. Сенинг шеригинг йўқ,) дея талбия айтдилар. Сарвари олам тўхтамай йўл босиб, қуёш кўтарилган пайтда Кадо тепалигидан ошиб, Маккага кириб бордилар. Байтуллоҳга кўзлари тушган аснода: "Уни янада шарофатли, янада улуғ, янада салобатли ва янада юксак қилгин", дедилар ва бу муқаддас даргоҳни етти қайта тавоф айладилар, ҳажарул асвадни истилом қилдилар, мақоми Иброҳимда икки ракаат намоз ўқидилар, оби замзамдан ичдилар, Сафо билан Марва тоғлари орасида улов билан етти марта қатнадилар. Ҳар гал Сафо тоғига чиққанларида: "Ёлғиз Оллоҳдан бошқа ҳеч илоҳ йўқ. Оллоҳ ваъдасини рўёбга чиқарди, бандасига (пайғамбарига) ёрдам берди. Оллоҳнинг бир ўзи мушриклар тўдасини мағлуб этди", дедилар. Сарвари олам зулҳижжа ойининг саккизинчи куни Минога келиб дам олдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио