Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲИЖРАТНИНГ ЎНИНЧИ ЙИЛИ ҚЎШИН ЮБОРИШ

Шу йилнинг робиул охир ойида пайғамбар алайҳиссаломЯманнинг Нажрон деган жойидаги Абду Мадон аймоғига Холид ибн Валид бошчилигида қўшин юбориб, уларни уч марта ислом динига даъват этишни, агар бош тортишса, жанг қилишни буюрдилар. Мусулмонлар қўшини Нажронга етиб боргач, Холид ибн Валид отлиқ аскарларни чор атрофга йўллаб мусулмон бўлишса, омон қолажакларини айттириб, одамларни ислом динига даъват қилдирди. Мусулмонлардан ислом динининг аҳкомларини эшитган Абду Мадон аймоғининг одамлари ёппасига имон келтиришди. Холид уларга ислом дини билан Қуръони Каримдан таълим берди ва пайғамбар алайҳиссаломга бу ердаги аҳвол ҳақида мактуб йўллади. Расулуллоҳ Абду Мадон аймоғидан элчи юборилишини сўраб, хат юборди-лар. Уларнинг вакиллари келгач, сарвари олам: "Жоҳилият даврида сизлар билан урушганларни қандай енгар эдинглар?" деб сўрадилар. Элчилар: "Аҳил эдик, бир ёқадан бош чиқарардик, бировларга тажовуз қилмасдик", дея жавоб беришди. "Бундан кейин ҳам мана шу фазилатларингизни сақлаб қолинглар. Мусулмонлар аҳил, ҳамжиҳат бўлишлари керак", дедилар расулуллоҳ ва бу аймоққа Зайд ибн Ҳусайнни оқсоқол этиб тайинладилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио