Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АБУ БАКРНИНГ ҲАЖ ҚИЛИШИ

Ҳижратнинг тўққизинчи йили зулқаъда ойининг охирида ҳажга борадиганларга пайғамбар алайҳиссаломАбу Бакр Сиддиқни бошлиқ этиб тайинладилар. Абу Бакр уч юз киши билан расулуллоҳ қурбонликка атаб берган йигирмата туяни ва ўзининг бешта туясини олиб йўлга тушди. Улар жўнаб кетишгандан кейин пайғамбар алайҳиссаломга Бороат сурасининг бош қисми нозил бўлди. Расулуллоҳ ҳажжи акбар (катта ҳаж) кунида ушбу сурани ҳожиларга етказиш учун бу шарафли вазифани менга ваколатан менинг хонадонимга мансуб одам адо этмоғи керак, деб Абу Бакрнинг орқасидан Али ибн Абу Толибни жўнатдилар. Али уловини қичаб ҳайдаганча ҳажга кетаётганларга ярим йўлда етиб олди. Абу Бакр: "Расулуллоҳ сени ҳажга етакчи қилиб юбордими?" деб сўраган эди Али: "Йўқ, мени одамларга Бороат сурасини етказиш учун юборди", дея жавоб берди. Ҳожилар Қурбон ҳайити куни Минода тўпланган пайтда Али уларга Бороат сурасининг бош қисмидаги ўн уч оятни ўқиб берди. Бу оятларда ваъдасида турмаган мушриклар билан тузилган шартномалар кучга эга эмаслиги, мушрикларга тўрт ой муҳлат берилиши, улар бу муддатда истаган жойга бора олиши, мусулмонларга қарши чиқмаган ва хиёнат қилмаган мушриклар билан тузилган шартномалар эса муддати битгунгача тўла кучга эгалиги баён этилган эди. Али мазкур оятларни ўқиб бўлгач, бу йилдан эътиборан Байтуллоҳни мушриклар ва яланғоч одамлар тавоф этиши мумкин эмаслигини эълон қилди. Али бу сафар мобайнида ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг орқасида намоз ўқиди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио