Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йилнинг жумодул охир ойида Ҳузоа қабиласининг одамлари Мадинага ҳужум қилиш учун Водил Қуронинг орқа томонига тўпланаётгани ҳақидаги хабар пайғамбар алайҳиссаломга етиб келди. Расулуллоҳ уларга қарши Амр ибн Ос бошчилигида уч юз муҳожирни юбордилар. Бу қўшинга мадад бериш учун кетма-кет Убайда ибн Жарроҳ бошчилигида икки юз кишилик қўшин жўнатдилар. Уларнинг орасида Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб ҳам бор эди. Олдин кетган қўшин душман тупроғига қадам қўйиб улгурмай орқадагилар етиб келишди.

Жангчилардан баъзи бирлари гулхан ёқмоқчи бўлганида Амр ибн Ос рухсат бермади. Умар ибн Хаттоб шу заҳоти лашкарбошига эътироз билдирди. Абу Бакр ўртага тушиб: "Сен билан мендан кўра Амр ибн Ос жанг қоидасини яхшироқ билгани учун расулуллоҳ уни бизга бош қилиб юборди. Очакишиб, унинг ишига халал берма", деди. Умар ибн Хаттоб унинг гапига кўниб, лашкарбошининг амрига итоат этди. Мусулмонлар қўшини сездирмай бориб, душманга тўсатдан ҳужум қилди; қисқа муддатли жангдан кейиноқ ғаним сафи тўзиб кетди. Мусулмонлар бетартиб қочаётган душманнинг орқасидан қувламоқчи бўлган эди. Амр ибн Ос рухсат бермади. Ғаниматларни йиғиб, Мадинага қайтишни буюрди. Йўлда келаётганларида лашкарбоши жунуб бўлиб қолди. Кечаси қаттиқ совуқ турган, ювинишнинг иложи йўқ эди. У Оллоҳнинг Бақара сурасидаги 195-оятда: "Озимгларни ўзинглар ҳалок этманглар", деган насиҳатига амал қилиб, заҳрли кунда ювиниб, шамоллаб қолишдан ўзини асраш учун таяммум билан кифояланди. Шу ҳолича қўшинга имом бўлиб намоз ўқийверди.

Улар Мадинага етиб келганларида расулуллоҳ одатларича сафарда нималар бўлганини сўраб-суриштирдилар. Саҳобалар Амр ибн Осдан норози бўлиб, изғиринли кечаларда гулхан ёқтирмаганидан, қочаётган душманнинг орқасидан қувишга йўл қўймаганидан, жунуб ҳолатида намоз ўқиганидан шикоят қилишди. Пайғамбар алайҳиссаломАмр ибн Осдан нега бундай қилганини сўрадилар. "Душман сонимиз озлигини билиб қолмасин деб ўт ёқишга рухсат бермадим, йўлда ганимнинг пистирмаси бўлиши мумкинлигидан хавфсираб қочаётганларнинг орқасидан қувишни таъқиқладим, Оллоҳнинг Қуръондаги: "Озингларни ўзинглар ҳалок этманглар", деган оятига биноан ғуслдан ўзимни тийдим, ювинсам совуқда шамоллаб ўлишим мумкин эди. Шу сабабли таяммум қилиб намоз ўқийвердим", деди лашкарбоши. Пайғамбар мийиғида кулимсираб, Амр ибн Осни. ақл билан иш тутгани учун мақтадилар.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йилнинг ражаб ойида расулуллоҳ Абу Убайда Омир ибн Жарроҳ бошчилигида уч юз кишилик қўшинни Қизил денгиз бўйидаги Жуҳайна қабиласи билан жанг қилишга жўнатдилар. Йил оғир келиб, қаҳатчилик бўлгани учун қўшинга фақат хурмо берилди холос. Улар денгиз бўйига келиб, ўн беш кун туришди. Жуҳайна қабиласининг одамлари тарқаб кетган, урушадиган кимсадан дарак йўқ эди. Қўшиннинг емиши тугаб, одамлар дарахтларнинг япроқларини сувда ивитиб ейишди. Қўшинда Қайс ибн Саъд ибн Убода деган мард йигит бўлиб, у уч кун мобайнида учта туясини сўйиб, одамларга едирди. Тўртинчи куни яна туя сўйишга чоғланганда лашкарбоши Абу Убайда кўнмади, чунки Қайс туяларни отасининг номидан қарзга олиб сўяётган эди. Абу Убайда Мадинага қайтганда Қайснинг отаси бу қарзларни тан олмаслиги мумкинлигидан қўрқди. "Отам ҳамиша бировларинг қарзини тўлаб, оч-наҳорларнинг қорнини тўйдириб юрибди. Наҳотки ночор аҳволга тушиб қолган саҳобалар учун" олган қарзимни узмайди, деб ўйлайсиз", дея норозилик билдирди Қайс. Лашкарбоши шунда ҳам унинг отаси номидан бировларга мурувват кўрсатишига йўл қўймади. Кўп ўтмай қўшин жангу жадалсиз Мадинага қайтди. Қайс юз берган воқеаларни айтиб, саҳобалар очликдан қийналишганини сўзлаганда, отаси: "Мол сўйиб бермадингми?" деб сўради. Қайс лашкарбоши билан ўрталарида бўлган гап-сўзларни айтди. Қайснинг отаси ўғлининг камхаржлик қилганидан қаттиқ ранжиди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио