Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚЎШИН ЮБОРИШ

Ғолиб Мадинага соғ-саломат етиб келгач, пайғамбар алайҳиссаломуни икки юз кишилик қўшин билан Фадакдаги бани Мурра арабларига қарши жўнатдилар. Бани Мурра араблари Башир ибн Саъд бошчилигидаги қўшинни қириб ташлаган эди. Мусулмонлар душманга яқинлашиб келгач, Ғолиб ўз аскарларига қарата нутқ сўзлаб, Оллоҳга ҳамду сано айтганидан кейин: "Мен сизларни шериги йўқ ёлғиз Оллоҳдан қўрқишга, менга итоат этишга, буйруғимдан бўйин товламасликка чақираман", деди. Мусулмонлар унинг чизган чизиғидан чиқмасликка сўз беришди. Ғолиб ўз аскарларини номма-ном санаб, ҳар икки кишини бир-биридан айрилмайдиган шерик қилиб қўйди. "Ҳеч ким шеригини йўқотиб, ёлғиз келмасин. Мен такбир айцам, ҳаммангиз қўшилиб баробарига такбир айтинг", дея тайинлади. Шундан кейин икки юз одам ғанимларни ўраб олди-да, баланд овозда такбир айтиб баробарига душман устига ташланди. Саросимада қолган бани Мурра араблари битта қўймай қириб ташланди. Уларнинг мол-мулки ғанимат олинди, ҳар бир одамга ўнтадан туя мукофот берилди.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йилнинг раббиул аввал ойида пайғамбар алайҳиссаломЗоту Атлоҳ деган жойга Каъб ибн Умайр бошчилигида ўн беш кишилик қўшин юбордилар. Мусулмонлар бориб ерли аҳолини ислом динига даъват этдилар, лекин улар бу даъватдан бош тортиб, уруш эълон қилишди ҳамда бир ҳовуч ислом элчиларини қиличдан ўтказишди. Фақат Каъб ибн Умайр тасодифан омон қолиб, воқеадан расулуллоҳни огоҳ этди. Пайғамбар алайҳиссаломқаттиқ изтироб чекдилар. Мушриклардан ўч олиш учун қўшин юбормоқчи бўлиб турганларида, душманнинг ўз ўрнидан кетганлиги ҳақида хабар келди. Хабарни эшитгач ниятларидан қайтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио