Хайбар ғазоти ғалаба билан тугагач, пайғамбар алайҳиссаломбани Назир қабиласининг бошлиғи Хуяйнинг қизи Софияни никоҳларига олдилар. Озод бўлиши унинг маҳри этиб белгиланди. София ислом динини қабул қилиб, мўминларнинг онаси бўлиш шарафига эришди.