Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

УММОННИНГ ИККИ ҲОКИМИГА ЮБОРИЛГАН МАКТУБ

Пайғамбар алайҳиссаломУммоннинг икки ҳокими — Жуландийнинг ўғиллари Жайфал билан Абдга Амр ибн Осдан қуйидагича мактуб йўлладилар.

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Жуландийнинг ўғиллари Жайфал билан Абдга!

Тўғри йўлга юрганларга салом. Мен сизларни ислом динига даъват қиламан. Мусулмон бўлсанглар омон қоласизлар. Мен тирик одамларни огоҳлантириш, кофирларга Оллоҳнинг азоби муқаррар эканини исботлаш учун бутун инсониятга юборилган элчиман. Мусулмон бўлсангиз мансабингизда қолдираман, акс ҳолда амалингиз қўлингиздан кетади. Лашкарим юртингизни забт этиб, одамларга пайғамбарлигимни маълум қилишади, вассалом".

Абд ибн Жуландий ибн Осдан пайғамбар алайҳиссаломнималарга буюриб, нималарни ман этишларини сўради. Ибн Ос: "Пайғамбар алайҳиссаломодамларни Оллоҳга итоат этишга буюради, унга осийлик қилишдан қайтаради. Яхши ишларга, силаи-раҳм қилишга буюради. Зулмни, бировларнинг ҳақига тажовузкорликни, ароқ ичишни, тошларга, бутларга, салб (хоч)ларга чўқинишни ман этади", деди. "Унинг буюрган нарсалари жуда ҳам яхши экан-ку. Агар биродарим (акам ски укам) кўнса, ҳозироқ Муҳаммаднинг олдига бориб, унга имон келтириб, мусулмон бўлардим, лекин у Муҳаммадга тобеъ бўлиб, амалидан айрилиб қолишдан қўрқади", деди Абд ибн Жуландий. Ибн Ос: "Агар биродаринг имон келтирса, мансабида қолаверади. Пайғамбар алайҳиссаломбойлардан закот олиб, камбағалларга бўлиб беришни буюради", деди. "Қандай яхши, — деди Абд ибн Жуландий. — Закот деганинг нима?" Амр ибн Ос закотнинг шартларини батафсил баён қилиб, чорва моллари ҳақида тўхталганда Абд ибн Жуландий: "Яйловда боқиладиган моллардан ҳам закот олинадими?" деб сўради. Амр ибн Ос олинишини айтганда ҳоким: "Худо ҳаққи, одамларимнинг яйловлари поёнсиз, моллари беҳисоб бўлгани учун бу шартга ўла қолса кўнишмайди," деди. Шунга қарамай у элчини биродарининг ҳузурига юборди. Жайфал Амр ибн Оснинг гапларини эшитгач, қалби юмшаб, имон келтирди, Абд ибн Жуландил ҳам мусулмон бўлди ва ўз ҳалқидан зақот олиш унга топширилди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио