Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КИСРОГА ЙЎЛЛАНГАН МАКТУБ

Пайғамбар алайҳиссаломЭрон подшоси Кисрога Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмий орқали қуйидаги мактубни юбордилар.

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Эроннинг каттаси Кисрога!

Тўғри йўлга эргашиб Оллоҳга ва Оллоҳнинг элчисига имон келтирган, Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у шериги йўқ зотдир, Муҳаммад Оллоҳнинг бандаси ва элчиси деб шаҳодат берган кишиларга салом.

Мен сени мусулмон бўлишга даъват этаман. Мен Оллоҳ томонидан бутун инсониятга юборилган пайғамбарман. Мен тирик одамларни огоҳлантираман, сўзимни инкор этганларни Оллоҳнинг азобига учрайди деб қўрқитаман. Мусулмон бўлсанг жонинг омонда. Агар бош торцанг барча маъжусий*ларнинг гуноҳи сенга юкланади.

Кисро мактубга кўз югуртиргзч, такаббурлик билан уни йиртиб ташлади. Бу хабар пайғамбар алайҳиссаломга етиб борганда у киши: "Оллоҳ унинг подшоҳлигини яксон қилсин", дея дуо қилдилар. Чиндан ҳам кўп ўтмай Эрон подшоҳлиги таназзулга юз тутди. Кисро манманликни ҳаддидан ошириб, Ямандаги ҳокимига пайғамбар алайҳиссаломни тутиб, ҳузурига олиб келишни буюрди. Бироқ у манфур ниятига етолмади. Оғли Ширвайҳ отасига қарши бош кўтариб, Кисрони ўлдирди ва у Яманга одам юбориб, ҳокимни отаси буюрган ишдан қайтарди.

* Маъжусийлар — ўтга топинувчилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио