Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МУҚАВҚИСГА ЙЎЛЛАНГАН МАКТУБ

Пайғамбар алайҳиссаломҲабашистон подшоси Нажошийга Амр ибн Умайя Зумарий орқали қуйидаги мактубни жўнатдилар:

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Ҳабашистоннинг каттаси Нажошийга салом!

Оллоҳ шундай мақтовга сазоварки, ундан бошқа бирон илоҳ йўқдур. Оллоҳ бутун коинотнинг эгаси, айб-нуқсонлардан ҳоли, мўминларга саломатлик баш этгувчи, уларни азобдан асрагувчи, жамъики нарсаларни бошқарувчи зотдир. Исо Марямнинг ўғли Оллоҳга мансуб руҳ ва Оллоҳнинг Марямга ато этган сўзидир. Оллоҳ Исони дунйодан алоқасини узган Марямга марҳамат этди ва иффатли, покиза аёл ҳомиладор бўлди. Оллоҳ қудрат қўли билан Одамни яратгандек, Исони дунёга келтирди.

Мен сени шериги йўқ бир Оллоҳга ишонишга, унга итоат қилишга, менга эргашишга, менга, келган ваҳийларга имон келтиришга даъват қиламан. Мен Оллоҳнинг элчиси, сени ва халқингни Оллоҳга итоат этишга ундайман. Мен сизларга Оллоҳнинг амрини етказиб насиҳат қилдим, насиҳатимни қабул этинглар. Тўгри йўлга эргашганларга салом".

Нажоший мактубни олгач, элчини бениҳоя иззат-икром билан кутди. "Худо ҳаққи, мен Исонинг Муҳаммад ҳақида хабар берганидан воқифман. Лекин Ҳабашистонда ёрдамчиларим оз, уларнинг сонини кўпайтириб, дилларини юмшатгунимча сабр қилгин", деди элчига. Амр илгари Ҳабашистонга келиб, қолиб кетган мусулмонларни Мадинага, пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига таклиф этди. Муҳожирлар орасида Абу Суфённинг қизи Убайдуллоҳ ибн Жаҳшнинг аёли Умму Ҳабира ҳам бор эди. Исломнинг аввалида эр-хотин Ҳабашистонга ҳижрат қилган, бироқ кўп ўтмай Убайдуллоҳ гумроҳлашиб насроний динига кирган ва узоқ яшамай ўлиб кетган эди. Умму Ҳабиба Ҳабашистондалигида пайғамбар алайҳиссаломНажошийни вакил қилиб уни ўз никоҳига олдилар.

 

Пайғамбар алайҳиссалом Қайсар томонидан қўйилган Миср ҳокими Муқавқисга Ҳотаб ибн Абу Бултаадан қуйидаги мазмундаги мактубни йўлладилар:

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Қибти*нинг каттаси Муқавқисга!

Тўғри йўлга эргашганларга салом. Мен сени мусулмон бўлишга даъват этаман. Мусулмон бўлсанг жонинг омонда, Оллоҳ икки баробар савоб беражак, агар таклифимдан юз ўгирсанг, қибтиларнинг гуноҳи ҳам сенга юкланади. "Эй аҳли китоб, фақат Оллоҳга ибодат қилиш, унга ҳеч нарсани шерик келтирмаслик, яратган қолиб бир-биримизни Худога айлантирмаслик каби иккала томон учун ҳам муштарак ақидаларни ҳурмат қилайлик, дегин. Агар улар бундан юз ўгиришса, бизнинг мусулмон эканимизга гувоҳ бўлинглар", денглар. (Оли Имрон сурасининг 64-ояти.)

Ҳотаб Искандарияга бориб, мактубни Муқавқисга топширди. У мактуб билан танишиб чиққач: "Агар Муҳаммад ҳақиқий пайғамбар бўлса, нега унга осийлик қилиб, юртидан ҳайдаб чиқарганларни дуоибад қилмади?", деб сўради. Ҳотаб: "Мен биби Марямнинг ўғли Исо Оллоҳнинг элчиси эканига ишонасан-ку. Оз халқи тутиб олиб Исони ўлдирмоқчи бўлганда яратган эгам уни ўз даргоҳига олиб кетган. Оша пайтда Исо халқига ҳалокат тилаб дуоибад қилдими?" деди. Унинг жавобидан мамнун бўлган Муқавқис: "Сен донишманд зот томонидан юборилган ақлли одам экансан. Мундоқ разм солиб қарасам, Муҳаммад одамларни ёмон ишларга ундамас, яхшиликлардан эса қайтармас экан. У адашган сеҳргар ҳам, ёлғончи каззоб ҳам эмас экан. Унда яширин, ғайб сирларини, махфий ишларни билишдек пайғамбарларга хос фазилатлар бор экан. Биз бу таклифлар ҳақида ўйлаб кўрайлик", деди ва расулуллоҳга қуйидагича жавоб мактуби ёзди:

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қибтиларнинг каттаси Муқавқисдан Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салом!

Мактубингни ўқидим. Унда баён этилганларни ва нимага даъват этаётганингни тушундим. Мен пайғамбар келишидан воқиф эдим, уни Шомдан чиқади, деб ўйлардим. Юборган элчингни иззат-икром билан кутдим, сенга қибтилар орасида катта нуфузга эга икки канизак, кийим-кечак, минишингга бир хачир жўнатяпман, вассалом".

Бу канизаклардан бири Морияни пайғамбар алайҳиссаломникоҳларига олдилар, ундан ўғиллари Иброҳим туғилди; иккинчи канизак Ҳассон ибн Собитга берилди. Муҳавқис эса мусулмон бўлмай қолаверди.

 

_

*Қибти — Мисрдаги қадимий миллат номи. Бу ерда бутун мамлакат кўзда тутилган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио