Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚЎШИН ЮБОРИШ

Кунларнинг бирида Абу Суфён тўпланиб турган одамларга: "Муҳаммад бозорда айланиб юрибди. Орангизда уни ўлдириб, бизни ташвишдан қутқарадиган мард борми?" деди. Бир одам ўртага чиқиб, бу топшириқни бажо келтиражагини айтди. Абу Суфён унга от, сарф-харажати учун пул, озиқ-овқат бериб сафарга жўнатди. У олти кун йўл юриб, Мадинага келгач, расулуллоҳ қаэрдалигини сўраб-суриштирди. У кишининг бани Абду Ашал масжидида эканликларини аниқлаб, тўппа-тўғри шу томонга йўл олди.

У эшикдан кирар-кирмас пайғамбар алайҳиссалом: "Анови одам мени ўлдиргани келяпти, лекин унинг тажовузидан Оллоҳнинг ўзи асрайди", дедилар. Усайид ибн Ҳузайир ёвуз ниятли кимса расулуллоҳга яқинлашиб қолганини кўриб, иштонбоғидан тортиб юборди, унинг қўйнига тиқиб олган ханжари ерга тушиб кетди. У қилмишига пушаймон бўлди. Пайғамбар алайҳиссаломунинг бу ерга нима мақсадда келганини, агар ростини гапирса қўйиб юборилишини айтдилар. "Эй Муҳаммад, Худо ҳаққи, шу пайтгача мен бирон кимсадан қўрққан эмасман, лекин сени кўришим билан негадир довдираб қолдим. Менинг бу ерга нима мақсадда келганимдан деярли ҳеч ким воқиф эмасди, сен бир қарашдаёқ билиб олдинг. Шундан сенга қасд қилиб бўлмаслигини тушундим. Сен ростдан ҳам ҳақиқий пайғамбар экансан, Абу Суфённинг гуруҳи эса шайтоннинг тўдаси экан", дея кўнглида борини тўкиб солди ва имон келтириб мусулмон бўлди.

 Пайғамбар алайҳиссалом ёвуз ниятли Абу Суфённи қилмишига яраша жазолаб, ўлдириш учун Амр ибн Умайя Замарийга бир кишини қўшиб юбордилар. Улар Маккага келгач, олдин Байтуллоҳни тавоф қилишди. Шу атрофда юрган бир одам Амрни таниб, у бирон шум ният билан келган, дея шовқин солди. Мушриклар ўртасида ғала-говур бошланди, қўлга тушишдан қўрққан мусулмонлар вақтни ганимат билиб, қочиб қолишди. Парвардигори олам мусулмонларга Макканинг калитини ўз қўли билан топшириб, Ислом динига кириши учун Абу Суфённинг ҳаётини сақлаб қолишни ирода қилган экан.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио