Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БАНИ ЛИҲЁН ҒАЗОТИ

Бани Лиҳён халқи юқорида баён этилганидек, Осим ибн Собит билан унинг ҳамроҳларини ўлдирган эди. Пайғамбар алайҳиссаломсаҳобаларга ачиниб, кўпдан бери душмандан қасос олиш учун қулай фурсат етишини кутардилар. Шу йилнинг Рабиул аввал ойида саҳобаларга сафар тадорикини кўришини буюрдилар, жангга отланганликларини ганимдан сир тутиш мақсадида худди аввалги ғазотларидагидек қаёққа кетаётганларини ҳеч кимга билдирмадилар. Орниларига ибн Умму Мактумни қолдириб, икки юз нафар одам билан йўлга чиқдилар. Осим ибн Собит бошчилигидаги саҳобалар ўлдирилган жойга етганда уларни чуқур изтироб ва соғинч билан эслаб, ҳақларига дуо қилдилар. Мусулмонлар бостириб келаётганидан хабар топган бани Лиҳён халқи тоғ-тошга бош олиб кетди. Расулуллоҳ уларнинг юртида икки кун туриб, ҳеч кимни учратмади, чор атрофга юборган одамлари ҳам бирон кимсани топиб келишолмади.

Пайғамбар алайҳиссаломМакка мушрикларига ўзларининг шавкатларини кўрсатиб қўйиш учун саҳобаларнинг бир қисмини Усфон деган жойга юбордилар. Улар Қуроулғамим деган жойгача бориб келишди. Шундан кейингина расулуллоҳ қўшинни Мадинага қайтариб келдилар. Йўл-йўлакай у киши: "Биз қайтиб келгувчилармиз, тавба қилгувчилармиз, роббимизга ҳамду сано айтгувчилармиз. Йўл азобидан, манзил ташвишидан, оила ва мол-мулкимизга шикаст етмаслиги учун Оллоҳдан омонлик тилаймиз", деган дуони ўқидилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио