Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚЎШИН ЮБОРИШ

Шу йилнинг сафар ойида Омир қабиласининг бошлиқларидан Мула Ибул Асинна номи билан танилган Абу Омир ибн Молик пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ уни Ислом динига даъват этдилар, гарчанд у мусулмон бўлишга кўнмаса-да: "Мен сенинг даъватингни рост, бениҳоя гўзал деб ҳисоблайман. Саҳобаларингдан бир қисмини мен билан Нажид аҳлига юбор, улар динингни қабул қилишса ажаб эмас", деди. "Нажид аҳли саҳобаларга бирон зарар етказиб қўйишидан қўрқаман", дедилар расулуллоҳ. "Мен уларни ўз ҳимоямга оламан", деди Абу Омир. Пайғамбар алайҳис-салом Мунзир ибн Амр бошчилигидаги етмиш саҳобани унга қўшиб бердилар. Булар Қуръонни пухта ўрганган қурро (қори)лар эди. Улар Мадинанинг шарқидаги Бири Мауна деган жойга келиб тушишгач, бани Омир қабиласининг бошлиғи Омир ибн Туфайлга Ҳаром ибн Милҳондан мактуб йўлланди. Омир мактубни ўқимасданоқ элчини ўлдирди ва қабиласини саҳобаларга қарши урушишга даъват этди. Бироқ қабиладошлари Мула Ибуласинна ҳимоясига олган кишиларга қилич кўтаришга кўнишмади. Омир бани Сулайим қабиласидаги Райил, Заквон ва Асиядан ёрдам сўраган эди, улар бажонудил рози бўлиб, ўз одамлари билан саҳобаларни ўраб олишди. Гарчанд саҳобалар мардона олишишган бўлсалар-да, сон жиҳатдан бир неча баробар ортиқ ғанимга бас келишлари мумкин эмасди. Улар жанг майдонида мардларча ҳалок бўлишди. Фақат ўликлар орасига ётиб олган Каъиб ибн Зайид ҳамда зарур иш билан кетган Амр ибн Умайягина омон қолишди.

Амр Бири Маъунада юз берган хунрезликнинг хабарини пайғамбар алайҳиссаломга етказди. Расулуллоҳ саҳобаларни йигиб, нутқ ирод этдилар: "Биродарларингиз мушриклар томонидан ўлдирилди. Улар, эй роббимиз, эл-юртга етказгинки, биз сенинг даргоҳингга кетдик, биз сендан рози бўлдик, сен ҳам биздан рози бўл, дейишган. Уларни Оллоҳ раҳмат қилсин!"

Ражидаги хиёнат билан бу қайғули хабар пайғамбар алайҳис-саломга бир кунда етиб келди. У киши қаттиқ изтироб чекиб, бир ойгача намозда мушрикларни дуойибад қилди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио