Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲИЖРАТНИНГ ТЎРТИНЧИ ЙИЛИ

Пайғамбар алайҳиссалом Ҳувайлиднинг ўғиллари Тулайҳа ва Саламалар ўз қавми бани Асадни мусулмонларга қарши курашга сафарбар этишганидан хабар топдилар. Расулуллоҳ Абу Салама ибн Абдул Асадга туғ тутқазиб, бир гуруҳ аскар билан бу икки қабилага хужум қилишни буюрдилар. Мусулмонлар муҳаррам ойининг бошида Мадинанинг шарқидаги Қатан деган жойда Асад қабиласига ҳужум қилишди. Мушриклар тум-тарақай қочишди. Абу Салама жуда кўп қўй, туяларни ўлжа олиб изига қайтди.

Шу йилнинг бошида Макканинг Арофат тоғига яқин Урана деган жойда яшовчи Суфён ибн Холид ибн Набиҳ Ҳузалий мусулмонларга қарши куч тўплаётгани маълум бўлди. Расулуллоҳ бу ёвуз кимсани йўқотиш учун Абдуллоҳ ибн Унайис Жуҳанийни ёлғиз юбордилар. Абдуллоҳ топшириқни адо этиш жараёнида лозим бўлиб қолса ёлғон ишлатишга ижозат сўради ва муҳаррам ойининг бошида ўзини Ҳузоа қабиласидан деб Суфёнинг ёнига борди. Суфён унинг кимлигини, насл-насабини сўраб-суриштирди. Абдуллоҳ: "Мен Ҳузоаданман. Сенинг Муҳаммадга қарши одам тўплаётганингни эшитиб ёнингда бирга бўлиш учун келдим", деди. Суфён бу гапдан хурсанд бўлиб, уни ўз чодирига олиб кирди ва чиндан ҳам куч тўплаётганини эътироф этди. Суҳбат пировардида Суфён ёнбошлаб уйқуга кетди. Абдуллоҳ вақтни ғанимат билиб, уни ўлдириб, секингина чодирдан чиқиб кетди ва эсон-омон Мадинага қайтиб келди. Оллоҳ таоло кофирларнинг навбатдаги хуружини шу йўл билан даф этди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио