Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КАЪБ ИБН АЛ-АШРАФНИНГ ЎЛДИРИЛИШИ

Мусулмонлар Бадр урушида ғалаба қозонгач, оёқ-қўли боғланган асирларни кўрди-ю, Каъб ибн Ашраф Маккага югурди, ўлганларга аза очиб, йиғлаб-сиқтаркан, бирга ўнни қўшганча мушрикларни ўч олишга ундай бошлади. Пайғамбар алайҳис-салом: "Каъб ибн Ашраф Оллоҳ таолога ҳам, менга ҳам озор беряпти, ким унинг таъзирини бериб қўя олади" дедилар. Ансорларнинг Авс қабиласидан бўлмиш Муҳаммад ибн Маслама "Уни ўлдиришимни истайсанми? — деб сўради ва расулуллоҳдан тасдиқ жавобини олгач, — ундай бўлса, Каъбни ишонтиришим учун баъзи бир ёлғон гапларни айтишимга ижозат бер".

Пайғамбар алайҳис-салом рози бўлганларидан кейин Маслама тўрт йигитни ёнига олиб Каъбнинг уйига борди-да: "Эй биродар, Муҳаммад ҳадеб фидя сўрайвериб бизларни хонавайрон қилди, сендан қарз сўраб келдик", деди. "Ҳали ундан ҳафсаланглар пир бўлади, демаганмидим", деди Каъб оғзи қулоғига етиб. Ибн Маслама: "Унга эргашишга эргашдик, бирдан юз ўгириб кецак бўлмас, вазиятга қараб иш қилармиз. Унгача бизга бир-икки туя хурмо бериб тур", деди. "Майли, — деди Каъб, — фақат менга бирон нарсани гаровга беришинглар керак", "Нима берайлик? дея қизиқсинди ибн Маслама. "Хотинларингизни гаровга қўйинг", — деди Каъб. "Сен арабларнинг ичида энг келишган одамсан. Қандай қилиб хотинларни ишониб бўлади?" деди ибн Маслама ҳазил аралаш. "Ундай бўлса ўғилларингизни гаровга қўйинг", деди Каъб. "Қизиқмисан, — дея раддия билдирди ибн Маслама. — Арзимаган хурмо учун болаларини гаровга қўйишибди, деган гап-сўзга қоламиз-ку. Эл-юрт орасида қандай бош кўтариб юрамиз? Қулларимизни гаровга беришимиз мумкин".

Каъб бу гапга рози бўлгач, кечқурун учрашишга ваъдалашиб хайрлашишди. Ибн Маслама ҳамроҳлари билан тайинланган вақтда етиб келди. Каъбнинг хотини эрини йўлдан қайтариб: "Дўстидан кўра душмани кўп одамсан, бемаҳалда чиқмаганинг яхши бўлармиди", деди. "Мард одам ярим кечаси жангга чақирилса ҳам юраги пўкилламай чиқиши керак. Ибн Маслама қариндошимнинг ўғли, ёнидаги Абуноила эмукдош биродарим", деди Каъб ва қиличини тақиб ташқарига йўл олди. "Каъб чиққанда сочини ҳидлаган бўлиб, бошини маҳкам ушлаб тураман, сизлар бўйнига қилич урасизлар", деди ибн Маслама. Ташқарига чиққан Каъбдан чиндан ҳам муаттар ифор ҳиди келиб турарди. "Сендан мушку анбар ҳиди келяпти, сочингни бир ҳидлай", деди ибн Маслама. Каъб энгашган эди, сочига чанг солиб, қаттиқ ушлаб олди, шериклари шу заҳоти ғанимнинг калласини танасидан жудо қилишди. Мусулмонлар шум ниятли ёвуз кимсадан қутилишди. Раббиул аввал ойида юз берган бу қувончли воқеа шу заҳоти пайғамбар алайҳис-саломга етказилди. Расулуллоҳ бирон қабила бошлиғининг ёвуз нияти ёхуд қон тўкадиган ҳатти-ҳаракатини сезиб қолсалар, катта талафот ёки қирғиннинг олдини олиш учун уларни ўртадан кўтариб ташлардилар. Яҳудий Абу Афк ҳам ўтаёвуз, золим кимса бўлгани учун пайғамбар алайҳис-саломнинг амрига биноан қатл этилди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио