Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САВИҚ ҒАЗОТИ

Икки ўғли билан яқинлари ўлдирилган Бадр ғазотида қатнашолмаган Абу Суфённинг ичига чироқ ёқса ёришмасди. У Муҳаммад алайҳис-салом билан учрашмагунча бошига сув теккизмасликка қасам ичди ва сўзининг устидан чиқиш учун икки юз кишилик қўшин билан Мадинага йўл олди. Йўл-йўлакай бани Назир яҳудийларини мусулмонларга қарши отлантириш учун уларнинг бошлиғи Ҳуяй ибн Ахтаб билан кўришмоқчи бўлди, бироқ оқсоқол учрашувдан бош тортди. Тарвузи қўлтиғидан тушган Абу Суфён Мадинага бир нечта одам юборди, улар хурмозорларга ўт қўйдилар ва ансорлардан бир кишини кўриб қолиб, уни ўлдирдилар. Бундан хабар топган пайғамбар алайҳис-салом зулҳижжа ойнинг бешинчи куни икки юз саҳоба билан Абу Суфёнга қарши отландилар. Бироқ душман аллақачон қочиб қолган, уларни қувиб етиш маҳол эди. Мушриклар юкини енгиллатиш учун ташлаб қочган талқон солинган қоплар мусулмонларга ўлжа бўлди. Шу боис бу юриш  савиқ (талқон) ғазоти деб аталади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио