Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ВАФОТ ЭТГАНЛАР

Шу йили муҳожирликда расулуллоҳнинг иккала ҳижратида қатнашган эмикдош биродарлари Усмон ибн Мазъун вафот этди. Усмон дафн этилгач, пайғамбар алайҳис-салом унинг қабрига сув сепишни буюрдилар. Тупроқ уюми чўккач, устига тош қўйдилар ва қариндошимнинг қабрини шу тошдан топиб оламан, оиламда ким қазо қилса шу ерга қўйдираман, дедилар. Қабрларга тош қўйишдан мақсад шу эди, бироқ кейинги пайтларда қабр устига турли ҳашаматли бинолар қуриб, нақшлар билан безаш мозорни бутхонага айлантиришга ўхшаган бир иш. Марҳумнинг қариндош уруғлари қабр тепасида ўтказадиган турли-туман расм-русмлар худди мушрикларнинг бутхоналарда олиб борадиган маросимларига ўхшайди. Охиратга тааллуқли ишларда расулуллоҳ қилмаган нарсалар билан машғул бўлиш гумроҳликдир.

Шу йили Нажжор жамоасининг бошлиғи Асад ибн Зурора вафот этди. Унинг вафотидан кейин расулуллоҳ бу жамоага бош бўлишни ихтиёр этдилар, чунки у кишининг нажжорлар билан қариндошлиги бор эди. Кўп ўтмай иккинчи Ақоба байъатида ҳаммага ваколатан гапирган Баро ибн Маърур ҳам оламдан ўтди. Худди шу йили Макка мушрикларидан Валид ибн Муғира ўлди. У жон талвасасида ётган пайтида қаттиқ беором бўлди. Жияни Абу Жаҳл ундан: "Нимадан бунчалик безовта бўляпсан?" деб сўради "Мен ўлимдан қўрқиб беором бўлаётганим йўқ, — деди Валид. — Маккада Абу Кабшанинг ўғли ўйлаб топган дин ғалаба қозониши мумкинлигидан хавотирдаман." "Хотиржам бўл, Муҳаммаднинг дини ғалаба қозонмаслигига мана мен кафил", — деди Абу Суфён. Кетма-кет Ос ибн Воил ҳам қазо топди. Оллоҳ Таоло мусулмонларни ўтакетган золим икки бадбахтдан халос этди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио