Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

УРУШИШНИНГ ШАРЪИЙЛАШИШИ

Пайғамбар алайҳис-салом ҳеч кимни куч билан динга киритган эмаслар, аксинча, тушунтириш орқали даъват этганлар. Расулуллоҳ қурайш мушрикларининг хуружларини сабот билан енгишлари учун Оллоҳ таоло сабрга ундовчи оятлар нозил қилиб турарди. Аҳқоқ сурасининг 35-ояти бунга ёрқин мисол бўла олади: "Иродали пайғамбарлар цингари сабр-қаноатли бўл, уларга (қавмингга) келадиган азобларга шошқалоқлик (енгиллик) қилма". Худо ўз расулининг иродасини мустаҳкамлаш учун пайғамбар биродарларининг қиссаларини баён этарди. Маккаликларнинг зулми ҳаддидан ошиб, расулуллоҳга суиқасд уюштиришганда у киши туғилиб ўсган жойларидан бош олиб кетишга мажбур бўлдилар. Мушриклар чорасиз мусулмонларни юртидан ҳайдаб, тажовузни — урушни ўзлари бошладилар.

Ҳижратдан кейин Оллоҳ таоло мусулмонларнинг қурайш мушриклари билан урушишига изн бериб, Ҳаж сурасининг 39-40-оятларини нозил қилди: "Мушрикларнинг зулмига учрагани учун мусулмонлар улар билан урушишига рухсат берилади. Оллоҳ Ислом динини қабул қилгани учунгина юртидан ноҳақ ҳайдаб чиқарилган мусулмонларга ёрдам беришга қодирдир. Шундан кейин Ҳақ Таоло Бақара сурасининг 194-оятларини нозил қилиб, мусулмонларни урушишга буюрди. "Сизларга қарши уруш очган одамларга қарши Оллоҳ йўлида жиҳод қилинглар, лекин ҳаддан ошманглар, Оллоҳ ҳаддидан ошганларни (ўзига) дўст тутмайди. Уларни дуч келган ерда ўлдиринглар, сизларни қандай ҳайдаб чиқаришган бўлса, уларни ҳам юртидан худди шундай ҳайдаб чиҳаринглар. (Бировнинг) пайини қирқиш урушишдан кўра ёмонроқ. Токи ўзлари қурол кўтармагунча Масжиди Ҳаромнинг ёнида улар билан урушманглар, агар Масжиди Ҳаромнинг ёнида уруш очишса, ўлдираверинглар. Кофирларнинг жазоси шу. Агар улар жангни тўхтатишса, Оллоҳ албатта мағфират қилгувчидир, бениҳоя меҳрибондир. То зарари тугаб, Оллоҳнинг дини йўлга қўйилгунча улар билан урушиш, (мабодо) урушни тўхтатишса, зулм қилувчилардан бошқалари билан ёвлашиш дуруст эмас.”

Пайғамбар алайҳис-салом парвардигорнинг адолатли кўрсатмасига амал қилиб, фақат қурайш мушриклари билан урушдилар. Бироқ бошқа қабилалар ҳам уларга қўшияиб, мусулмонларга қарши туришгани учун Оллоҳ Таоло Тавба сурасининг 36-оятини нозил қилди: "Мушрикларнинг ҳаммаси сизларга қарши уруш очгандек сизлар ҳам уларнинг барчасига қарши уруш очинглар". Шу оятдан кейин мушрикларга қарши ёппасига ғазавот бошланди. Шу боис расулуллоҳ: "Кишилар Ла Илаҳа Иллаллоҳ Муҳаммадур-расулуллоҳ" дегунларича урушишга буюрил-дим. Имон келтирганларидан кейин уларнинг жонига, молига ноҳақ тегинмайман. Бошқа ишлари хусусида улар билан Оллоҳнинг ўзи орани очди қилиб олади", деганлар. Яҳудийлар шартномани бузиб, мушрикларга кўмаклашгани учун Ҳақ Таоло Анфол сурасининг 58-оятида уларга ҳам қарши туришга чақирди: "Бирор қавмнинг шартномага хиёнат қилишидан хавотирлансанг бу битимни уларнинг виждонига ҳавола эт. Оллоҳ хоинларни сира ҳам дўст тутмайди". Мусулмонлар улардан амин бўлишлари учун яҳудийлар бўйсунмагунча ёки хирож тўламагунча урушиш фарз қилинди. Расулуллоҳ ғанимлар билан қуйидаги талабларга биноан урушдилар:

1.           Қурайш мушриклари олдин мусулмонларга зулм ўтказганлари учун тажовузкор ҳисобланиб, то Макка фатҳ этилгунча ёки икки томоннинг келишими асосида вақтинча тинчлик битими имзолангунча улар билан урушиш ва савдо карвонларини мусодара қилиш.

2. Яҳудийлар шартномани бузиб мушрикларнинг ёнини олса, улардан амин бўлиш учун сургун қилиш ёки ўлдириш.

3. Бирон араб қабиласи мусулмонларга тажовуз қилса ёки қурайшларга ёрдам берса, то мусулмон бўлмагунларича улар билан урушиш.

4. Насроний ва яҳудийлардан биронтаси биринчи бўлиб мусулмонларга таҳдид солса, то улар Исломга бош эгмагунича ёки ўзларини паст тутган ҳолда хирож тўламагунича жанг қилиш.

5.           Ислом динига кирганларнинг жонига ва молига ноҳақ тегинмаслик, уларнинг аввалги ишларини ковлаштирмаслик.

Оллоҳ Таоло Қуръони Каримда мусулмонларни душманлар билан урушишга рағбатлантирувчи жуда кўп оятларни нозил қилди, жангдан қочганларнинг юзи қора бўлишини айтиб огоҳлантирди. Нисо сурасиниг 74-оятида ғазавотчиларнинг кўнглини тоғдек ўстирадиган ваъдалар бор: "Бу дунёни у дунёга алмаштирадиганлар Оллоҳ йўлида жиҳод қилишсин! Кимки Оллоҳ йўлида жиҳод қилса, майли шаҳид бўлсин, майли ғозий, биз унга беадад савоб ато этамиз". Оллоҳ Таоло Анфол сурасининг 16-17-оятларида газотдан қочганларни огоҳлантириб: "Эй мўминлар! Кофирлар сизларга ҳужум қилган пайтда душмандан қочманг. Жойни алмаштириш ёки бошқа мусулмонларга ёрдам бериш ниятида чекинса, бунинг йўриғи бошқа, кимки орқага қочса, Оллоҳнинг ғазабига учрайди, унинг жойи дўзах бўлади. Дўзах бениҳоя даҳшатли жой", дейди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио