Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАДИНАЛИК ЯҲУДИЙЛАР

Мусулмонлар Маккада қурайш мушрикларининг зулмига учраган бўлишса, Мадинада душманлик кайфиятидаги Бану Қайнуҳо, Қурайза, Назир қабилаларига дуч келишди. Яҳудийлар ислом динининг ҳақ дин эканини била туриб, уни рад этишди. Муҳаммад алайҳис-салом келишларидан бурун араб мушриклари билан урушган пайтларида улар худо томонидан юборилажак пайғамбарнинг номи билан Оллоҳдан мадад сўрашарди. Расулуллоҳ дунёга келганларидан кейин пайғамбарлик шарафи араб миллатига мансуб кишига берилганидан ранжиган яҳудий оҳсоқоллари ислом динини ҳам, уни оламга тарҳатувчисини ҳам тан олишмади. Оллоҳнинг элчиси аввалги пайғамбарларга юборилган китобларни эътироф этувчи, уларнинг яширин маъноларини ойдинлаштирувчи эканини била туриб, ўзларини овсарликка солган ҳолда Қуръондан юз ўгиришди. Улар ислом динини. гўё дастдаб айтган ҳукмларини кейин бекор этавсрадиган бетайин дин дея айблашди. Ислом нимага муҳтожлигини унинг ўзидан кўра яратган эгаси яхшироқ билишини англаб етишмади.

Инсон табиати такомилга мойил. Пайғамбар алайҳис-салом бутунлай куфрона эътиқод билан яшаган оми араблар орасида вояга етдилар. Шариат аҳкомлари уларнинг орасида босқичма-босқич шакллана бориши керак эди. Агар парвардигори олам ичкиликбозлик, судхўрлик каби иллатларни бирданига тақиқлаб, намоз ўқишга, закот беришга ундаганида фикри-йоди дунёвий ҳою ҳаваслар билан банд, турли алдам-қалдам, нопок ишларга муккасидан кетган одамларнинг биронтаси ҳам улинг амру фармонига итоат этмасди. Расулуллоҳ уларга диний аҳкомларни бир-бирлаб ўргатиб, қалбларини Оллоҳнинг буйруғига аста-секин рози қилдилар. Ҳақ таоло ўз амру фармони нозил бўлишини тақозо этадигақ воқеа юз берганидан кейингина диний қонун-қоидаларини жорий этди. Яҳудийлар яратганнинг қудратини ўз хоҳишларига мослашга уринишарди. Яҳудийлар ўзларининг ҳақиқатидан йироқ эканликларини яхши биладилар. Буни Оллоҳ таоло Бақара сурасининг 94-оятида баён этади: "Уларга, Оллоҳ охират юртини бошқаларга эмас, фақат сизларгагина атаган бўлса, сизлар чиндан ҳам шундай эътиқод билан яшасанглар, ўлимни орзу қилиб кўринглар-чи, дегин". Улар бунга журъат этолмаслигини Оллоҳ кейинги оятда таъкидлайди: "Улар ёмон амаллари туфайли сира ҳам ўлимни орзу қилишмайди. Оллоҳ золимларни жуда яхши билади". Яҳудийлар ўзларини ҳақ деб билганларида эди, бундай осон талабни дарҳол қабул қилган бўлардилар. Ахир улар ҳақ пайғамбарни жон-жаҳдлари билан ёлғонга чиқаришга уринишарди. Улардан биронтаси тил учида бўлса-да, ўлимни орзу қилган эмас. Бану Қайнуқо қабиласининг оқсоқолларидан бири Абдуллоҳ ибн Салом Қуръон оятларини эшитиб Исломнинг ҳақ дин эканини англаб етди ва гурурини енгиб мусулмон бўлди. Абдуллоҳни ўзларининг доно йўлбошчиси деб биладиган яҳудийлар энди уни аҳмоқ дея ҳақоратлай бошлашди. Уяр ўзларининг тутган йўли нечоғли ёмонлигини билишса-да диллар залолат билан қорайиб кетгани учун бу кимсалар ислом динини йўқотишга астойдил ҳаракат қилишарди. "Гарчанд мушриклар ёмон кўришса-да, Аллоҳ ислом динини ҳамма динлардан музаффар қилди".

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио