Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚАРОРНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ

Қурайш оқсоқолларидан беш киши бу машъум қарорнинг бекор этилишини талаб қилишди. Қамалга олинганларга ҳаммадан кўп қайғурган Ҳишом ибн Амр ибн Алҳорис Алъомири, расулуллоҳнинг аммалари Отиканинг ўғли Зуҳайир ибн Абу Умайя Махзуми, Мутъам ибн Ади Навфали, Абулбуҳтари ибн Ҳишом Алъасади, Замъа ибн Алъасад кечаси маслаҳат кенгашига йиғилиб, қатъий қарорга келишди. Тонг отганидан кейин Зуҳайр Байтуллоҳни зиёрат қилди-да, одамларга юзланб: "Эй Макка халқи, бизнинг ейишга озиғимиз, кийишга кийимимиз бор. Ҳошим билан Мутталиб жамоаси ҳалок бўлиш арафасида турибди. Улар савдо-сотиқ қилиш хуқуқидан маҳрум. Худо ҳаққи, бу шафқатсиз, ноҳақ қарор йиртиб ташланмагунча мен ўтаомай тик туравераман", деди. Шунда Абу Жаҳл ёлғон айтяпсан, деди. Унинг гапидан таъсирланган Замъа ибн Асвад Абу Жаҳлга: "Сен ўзинг слғончисан. Биз бошдаёҳ бундай қарорга қарши эдик", деди. Абулбуҳтари унинг фикрини қўллаб-қувватлади. Мутъам ибн Ади: "Сизлар рост гапни айтдинглар. Абу Жаҳлнинг фикрига қўшилиб бўлмайди", деди. Ҳишом иби Амр ҳам уларнинг гапини ёқлади. Кўпчиликнинг гапидан руҳланган Мутъам ибн Ади деворга ёпиштириб қўйилган қарорномани йиртиб ташлади. Қурт номани еб битирган эди. Унда фақат Оллоҳнинг номи ёзилган жойигина қолган эди. Бундай бўлишини Расул алайҳис-салом амакиси Абу Толибга олдинроқ айтган эди. Дарада қамал қилинганлар озодликка чиқиб, ўз маконларига йўл олдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио