Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ПАЙҒАМБАР БЎЛИШДАН ОЛДИН ОЛЛОҲДАН КЎРГАН МАРҲАМАТЛАРИ

Муҳаммад алайҳис-саломни эмизаётганида Ҳалиманинг оиласига Оллоҳ томонидан юборилган қуту баракотлар пайғамбаримизга берилган дастлабки инъом эди. У киши олиб келинишидан аввал Ҳалиманинг оиласи қўл учида зўрға тирикчилик ўтказарди. Янги чақалоқнинг хосияти туфайли қўйлари яйловдан елинидан чакиллаб сут томиб қайтадиган бўлди. Оллоҳ раҳмат қилгур Имом Бу-сайрининг "Ҳамзия" қасидасидаги қуйидаги мисраларда бу нарса ўз ифодасини топган:

Бир элга бахтиёр инсонни муяссар айласа,

Оллоҳ, Унинг хосияти-ла эл саодатманд бўлғуси мутлоқ.

Сўнгра расулуллоҳнинг кўкраклари ёрилиб, шайтон васвасаси-нафси аммора олиб ташланди. Кимки бу нарсага ажабланса, у Оллоҳнинг қудратига шубҳа билдирган, қувваи ҳофизаси чекланган, дунёнинг ғаройиб ишларини фақат ўз тасаввуридан келиб чиққан ҳолда баҳолайдиган одам бўлади. Пайғамбарлар ҳаётида фавқулодда ҳодисалар юз бериши ақл бовар қилмас ғайритабиий ҳол эмас. Муҳаммад алайҳис-салом Шомга сафарга чиққанларида Оллоҳ у кишининг ҳурматлари учун бир парча булутни бошларига соябон қилиб қўйди, офтоб олов пуркаб турган жазирама ёз кунида бу соядан карвондаги бирор кимса баҳра олгани йўқ. Расулуллоҳга ҳамсафар бўлган Майсара бу ғаройиб ҳодисани Хадичага ҳайратланиб сўзлаб берган. Хадича Муҳаммад алайҳис-саломнинг бўлакча одам эканликларини қалбан ҳис этиб, келгусида улуғ ишларни рўёбга чиқаришларига ишониб, ўз тақдирини боғлашни ихтиёр этган. Шу боис расулуллоҳга дастлабки ваҳийлар кела бошлаган саодатли кунлардаёқ Хадича у кишининг табиатидаги гўзал хулқ-атвордан ташқари бирон бир мўъжиза талаб қилмасданоқ Ислом динига кирган. Тош ва дов-дарахтларнинг салом бериши ҳам пайғамбар алайҳис-саломга Оллоҳ берган неъматлардан бири эди. Расулуллоҳ ҳожат учун ташқарига чиққаиларида одам йўқ унгуру жарликлар томонга кетадилар, йўлларда учраган ҳар бир тош, дов-дарахтдан: "Эй расулуллоҳ, сенга раҳмат ва омонлик бўлсин!" деган овоз чиқар, у киши ён-берига аланглаб, бирон жонзотни кўрмай ажабланардилар. Бундай ишлар бандасининг қўлидан келмайди, албатта, бироқ Оллоҳга осон, у илгариги пайғамбарларга ҳам ер юзидаги барча жонли ва жонсиз нарсаларни бўйсундириб берган. Мусо алайҳис-саломнинг ҳассалари аждарҳога айланиб, Фиръавннинг сеҳргарлари кўрсатган ҳийла-найрангларни ютиб юборган. Мусо алайҳис-салом асоларини тошга урганларида ўн иккита булоқ отилиб чиққан ва бани Исроилнинг ҳар бир қавми ўз булоғидан сув ичадиган бўлган. Оллоҳ бошқа пайғамбарларнинг ҳам улуғлигини намоён этиб, эл-юрт орасида қадр-қимматини баланд қилиш учун турли жонсиз нарсаларни амрига бўйсундириб, мўъжизалар кўрсатган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио