Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ПАЙҒАМБАР БЎЛИШДАН АВВАЛГИ ТИРИКЧИЛИКЛАРИ

Муҳаммад алайҳис-саломга оталаридан ҳеч нарса мерос қолмади, у киши камбағал оилада, етим булиб дунёга келдилар, бану саъд қабиласида эмизилиб, эмукдош биродарлари билан подачилик қилдилар. Маккага қайтиб келгач, арзимаган иш ҳақига одамларнинг қўйини боқдилар. Пайғамбар алайҳис-салом дунёга, дунёвий машғулотларга ружу қўймадилар. Агар у киши дунёвий ишларга берилиб, бойлик кетидан қувсалар абадий бахт-саодатдан бебаҳра қолардилар. Шу боис Оллоҳ таоло дунёга берилмасликка ва ундан йироқ туришга даъват этади. Олдин ўтган пайғамбарлар ўз ҳаётларида бу ўгитга қат‘ий амал қилганлари ҳаммага аён. Исо пайғамбар дунё ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганлар, Мусо ва Иброҳим пайғамбарлар ҳам шундай йўл тутишган, улар ҳам болалигида оғир қийинчиликларга дуч келишган, ҳаёт машаққатларини сабрлик билан енгишган. Оллоҳ ўз пайғамбарларининг хулқ-атвори туфайли одамларга ҳаёт неъматларига ўзини урмаслик, бойликка ортиқча хирс қўймасликни таълим беради. Маълумки, ер юзида ҳамма балои қазо бойликка ўчликдан, дунёга керагидан ортиқча берилишдан келиб чиқади. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳул Бухорий" китобидаги бир ҳадисда баён этилишича, пайғамбарларнинг ҳаммалари подачилик қилишган. Бу нарсада ҳам ажойиб ҳикмат бор. Жониворларнинг ювоши бўлмиш қўйни боққан инсоннинг дилида мулойимлик, меҳрибонлик куртак отади. Пайғамбарлар одамларни тўғри йўлга даъват этганларида уларнинг табиатидаги чарслик, қалбидаги беқарорлик тузалиб, мўътадил ҳолга келади.

Муҳаммад алайҳис-салом улғайгач, Соиб ибн Абу Соиб билан бирга тижорат қилдилар. Хадичага уйланганларидан кейин ҳам у киши ўз меҳнатлари билан пул топиб, кун кечирдилар. Оллоҳ Қуръони Каримдаги Зуҳо сурасининг 6-8-оятларида расулуллоҳдан дариғ тутмаган неъматларини шундай зикр этади: (Роббинг) етим деб сенга паноҳ бермай қўйдими, адашган деб тўғри йўлга солмадими, фақир деб бой қилмадими?" Шунингдек, Шўро сурасининг 52-оятида: "Бошқа пайғамбарларга ваҳий қилгандек, сенга ҳам амримизга биноан Жаброилни юбордик. Сен аслида Қуръон ва имон нималигини билмасдинг. Қуръонни шундай нур қилдимки, шу орқали истаган бандамни ҳидоятга муяссар этаман", дейди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио