Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ФИЖОР УРУШИ

Пайғамбар алайҳис-салом 20 ёшга кирганларида Фижор урушига қатнашдилар. Кинона, қурайш ва қайс қабилалари ўртасида юз берган урушнинг сабаби қуйидагича эди. Фурот дарёсининг ғарбидаги Хира шаҳрининг подшоси Нўмон ибни Мунзир Мадина яқинидаги ҳар йили бир марта бўладиган Укоз бозорига мол юбориб соттирар эди. У молларни ҳаммага гапи ўтадиган эътиборли одамлар назоратида жўнатар эди. Кунларнинг бирида Кинона қабиласидан бўлмиш Барроз ибн Қайс Нўмоннинг  ҳузурига ташриф буюрди. Ўта золим ва ёвуз бу кимсани қабиладошлари оқсоқолликдан олиб ташлашган эди. У келганда Урва ибн Отбатур Раҳҳол Нўмоннинг ҳузурида ўтирган эди. Нўмон: "Менинг молларимни ким Укозга етказиб қўяди?" деб сўради. Барроз: "Мен молларингни кинона қабиласидан асраб бераман", деди. Нўмон: "Менинг молларимни бошқалардан ҳам асрай оладиган одам борми, деяпман", деди. Урва гапга аралашиб: "Э, қойил-э, аллақандай пасткаш ит молларингни асрай олармиди. Сенинг молларингни арабларнинг ҳаммасидан мана мен асрайман", деди. Бу гап Баррозга оғир боца-да, индамади, ўч олишни кўнглига тугиб қўйди. Урва тижорат билан йўлга чиққанда қулай фурсат топиб уни ўлдирди ва кинона қабиласига одам жўнатиб, қайс қабиласи уларга ҳужум қилмоқчилигини етказди. Бу хабарни эшитган қайс қабиласи ёппасига отланиб Нахлага* етиб келди, ҳамда қурайш билан кинона қабиласига ҳужум қилди. Беадад қонлар тўкилиб, қайс қабиласи ғолиб келди, мағлуб икки қабиланинг одамлари паноҳ истаб масжиди ҳаромга яшириниб олишди. Уларнинг орасида расулуллоҳ ҳам бор эдилар. Ғалаба нашъу намосидан ғурурланган қайслар: "Биз Урванинг қонидан кечмаймиз. Келгуси йили Укозда яна жанг қиламиз!" дея таҳдид солишди. Улар юртига қайтгач, бутун қабилани урушга сафарбар этди, атрофига ўз тарафдорларини йигди. Сақиф билан яна бир неча қабила уларнинг туғи остига жам бўлди. Қурайш ҳам кинонадан ташқари Макканинг жанубидаги ўз иттифоқчиларини тўплади. Ҳошим авлодининг бошлиғи Зубайир ибн Абдулмутталиб эса у билан бирга ака-укалари Абутолиб, Ҳамза, Аббос ҳамда жияни Муҳаммад алайҳис-салом ҳам бор эдилар. Ҳарб ибн Умайя қурайш қабиласидаги энг ёши улуг ва мўътабар киши бўлгани учун бани Умайя аймогининг бошлиғи ҳисобланарди. Бу қабиладаги ҳар бир аймоқнинг ўз бошлиғи бўлар эди.

Икки томон юзма-юз келиб, шиддатли жанг бошланди ва араб тарихида мисли кўрилмаган қирғинбаротга айланди. Муқаддас Макканинг ҳурмати оёқ ости қилингани учун бу қирғин Фижор уруши — гуноҳкорлар уруши деб аталди. Қайс қабиласининг омади чопмаи унинг тарафдорлари бирин-кетин мағлубиятга учрай бошлади. Шунда тадбирли бир одам ўртага чиқиб, икки томоннинг қанча талофот кўрганини, ким кўп одам йўқотган бўлса ғолиб томон ўлганларга товон тўлаши лозимлигини айтиб, сулҳга чақирди. Қайс қабиласи кўп талофат кўргани учун қурайшлар товон тўлайдиган бўлди, бу ишни назорат қилишга Ҳарб ибн Умайя масъул этиб тайинланди ва товон тўланиб бўлганча ўғли Абу Суфённи қайс қабиласига гаровга бериб қўйди. Жуда кўп бсгуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритган бу мақсадсиз уруш шу зайл барҳам топди. Ислом нури тарқала бошлагач, Оллоҳ арабларнинг қалбини дўстлик, биродарликка мойил қилди, ноҳақ қон тўкишлар тўхтади.

 

 

*Нахла — Макка билан Тоиф оралиғидаги жой.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио