Нурул-яқин

Кейинги >  

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

(Ниҳоятда шафқатли ва меҳрибон Оллоҳнинг номи билан бошлайман)

 

Бизга тўғри йўлни аниқ кўрсатиб берган, кўзимиздан эсанкираш пардасини олиб ташлаган Оллоҳ, сени мадҳ этамиз. Башоратчи, огоҳлантирувчи, буйруғингга биноан динингга даъват этувчи ва ёруғ нурдек йўлимизни ёритувчи пайғамбарингга дуо ва саломлар йўллаймиз. Сенинг раҳматингни излаб, розилигингни тилаб ватанидан айрилган саҳобаларга* бошпана бериб, ёрдам қўлини чўзган, Ислом динини қувватлантириш йўлида ҳеч нарсасини аямаган ансорлар*ига дуо ва саломлар йўллаймиз.

Пайғамбаримизнинг одамларни динга даъват этиш йўлида чеккан азоблари, кўрсатган сабру бардошлари, ҳатто туғилиб ўсган юртини ташлаб ҳижрат қилишлари мусулмонлар учун ибратли сабоқдир. Расулуллоҳ ўз қавмларини ҳар жиҳатдан камолотга етказиш учун одамлар ўртасида чинакам биродарлик, қадр-қиммат ҳукмдорларга муносабат, бир-бирига тиш қайраган рақибларни сулҳга келтириш, саркардаларнинг вазифа ва масъулиятлари, халқнинг бошини қовуштириб, ғанимларга қарши туриш каби илмлардан таълим берадилар.

Кейинги пайтларда мусулмонлар расулуллоҳнинг таржимаи ҳоли ва Ислом тарихи билан унчалик қизиқмай қўйганларидан қаттиқ изтироб чекардим. Бу мавзуда (ёзилган китобларнинг ҳаддан ташқари зерикарли ва катталиги одамларни чўчитар эди, Шу боис мансуралик олим Маҳмудбек Салимнинг маърифат зиёси билан йўғрилган суҳбатлари ҳамда у кишининг далдаси билан бу хайрли ишга қўл уришга жазм этдим. Оллоҳнинг ризосига эришиш умидида киришган бу хайрли ишда аввало Қуръони Каримга ҳамда Имом Бухорий*, Имом Муслим*нинг саҳиҳ ҳадисларига таяндим. Қози Иёз*нинг "Шифо", Қасталоний*нинг "Ҳалафда ёзилган таржимаи ҳол", Имом Ғаззолий*нинг "Иҳёул-улумид-дин" (Дин илмларини ривожлантириш тўғрисида) номли асарларидан фойдаландим. Оллоҳ саъй-ҳаракатларимдан рози бўлиб, раҳматига мушарраф этсин.

Энди Оллоҳдан мадад тилаб мақсадга ўтамиз.

 

 

*Саҳоба — Муҳаммад алайҳис-салом ҳаёт вақтларида мусулмон бўлиб, суҳбатларидан баҳра олган киши.

*Ансорлар — Расулуллоҳ Маккадан Мадинага ҳижрат қилганда Ислом динига кириб, ёрдам қўлини чўзган мусулмонлар.

*Имом Бухорий — Муҳаммад Абу Абдуллоҳ. Отасининг оти Исмоил. Бухорода туғилган. Ҳадис илмининг доно билимдони. У киши тўплаган ҳадислар "Саҳиҳул Бухорий", яъни ишончли деб юритилади. У киши ҳижрий 256 (мелодий 870) йили 62 ёшида Самарқанд яқинида вафот этган.

*Имом Муслим — Абдул Ҳасан. Отасининг оти Ҳажжож. Ҳижрий 206 (мелодий 831) йили Нишопур шаҳрида туғилиб, 261 йили 55 ёшида вафот этган.

*Қози Иёз — Шимолий африқолик муҳаддис. Лақаби Абул Фазлий. Отасининг оти Мусо. Ҳижрий 476 (мелодцй 1081) йили туғилиб, 544 йили 55 ёшида вафот этган.

*Қасталоний — Аҳмад Шаҳобиддин. Мисрнинг Қасталоний шаҳрида дунёга келган. Машур исломшунос олим. Ҳижрий 923 (мелодий 1517) йили 72 ёишда оламдан ўтган.

*Имом Ғаззолий — "Ҳужжатул Ислом" Муҳаммад Абу Ҳомид Тусий-ўаззолий атоқли исломшунос олимлардан бири бўлиб, салжуқийлар даврида яшаган. У ҳижрий 505 (мелодий 1111) йили Тус шаҳрида оламдан ўтган.

 


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио