Ҳадис ва Ҳаёт (Муҳаддис уламолар)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИМОМ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ

Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асад Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳайён ибн Абдуллоҳ ал-Боғдодий ҳадис ва фиқҳ олими ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчисидирлар.

Насаблари Иброҳим алайҳиссаломгача бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам насабларига Аднонда қўшилади. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ота-оналари асли Туркманистоннинг Марв шаҳридан бўлиб, сўнг Боғдодга кўчиб келишади ва Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижратнинг 164 йили Боғдодда дунёга келадилар.

Бу зотнинг ёшлик пайтларида оталари вафот этадилар. Улғайгач, аввалига қозихонада Абу Юсуфдан қозиликни ўргандилар. Кейинчалик ҳадис эшитишликни хуш кўриб, ҳадис жамлашга кирашидилар. Биринчи ҳадисни ҳижратнинг 179 йили эшитиб, ёзишга киришадилар.

Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижратнинг 189 йили 25 ёшларида Ямандаги устозлари Абдурраззоқ ҳузурига сафар қиладилар. Дўстлари Яҳё ибн Муъийн, Исҳоқ ибн Раҳавайҳлар билан бирга, бу устозларидан дарс оладилар. Кейинчалик Макка, Мадина, Шом, Яман, Куфа, Басра каби жойларга ҳадис тўплаш учун сафар қилдилар.

Иброҳим ал-Ҳарбий айтадилар: «Аллоҳ таоло аввалгию-охиргиларнинг  илмини, Аҳмад ибн Ҳанбалда жамлаган деб ўйлайман». Али инб ал-Мадиний айтадилар: Аллоҳ бу динни икки киши билан қувватлади. Уларнинг учинчиси йўқдир. Биринчи бор одамлар диндан қайтаётган куни Абу Бакр ас-Сиддиқ билан динни қувватлади. Иккинчи бор фитна кунида Аҳмад ибн Ҳанбал билан қувватлади», Яна у киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Ислом иши билан Аҳмад ибн Ҳанбалдан ташқари ҳеч ким шуғулланмади». У зотдан: «Абу Бакр ас-Сиддиқ ҳам-а?» деб сўралганда: «Абу Бакр Сиддиқ ҳам», деб айтдилар. Чунки, Абу Бакр билан у кишини қувватлаб турган  аёнлари ва аскарлари бўлган, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг аёнлари ҳам, аскарлари ҳам бўлмаганди»-дедилар.

Аҳмад ибн Ҳанбал инсонларга энг тўғри йўл – Ислом дини эканлигини тушунтириб, кўп даъват қилдилар. Мана шундан кейин қанчадан-қанча одамлар шу киши сабабли Ислом динини қабул қилишди. Зархоний айтадилар: «Аҳмад ибн Ҳанбал 220000дан зиёда яҳудий, насроний, мажусий динига мансуб кишиларнинг Ислом динига киришига сабабчи бўлдилар. Аҳмад ибн Ҳанбални нафақат Ислом аҳллари, балки бошқа динга мансуб кишилар ҳам билишарди. Мажусий динига мансуб икки киши тортишиб қолади. Шунда булар Хуросон қозиси ҳузурига боришади. Қози Ислом дини бўйича ҳукм чиқариб, булардан бирининг ҳақлигини исбот қилади, шунда «зиёнига ҳукм қилинган» одам: «Агар Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабига асосланиб ҳукм чиқарган бўлсанг розиман», деб айтди.

Ҳар бир илм олими Аҳмад ибн Ҳанбални ўзларининг устозлари деб билиб, ҳурмат қилар эди. Қуръон олимлари Аҳмад ибн Ҳанбални Қуръон аҳкомларини яхши билишлари, қироатлари ёқимли, овозлари ширинлигини тан олишар эди. Ҳадис олимлари Аҳмад ибн Ҳанбални ҳадис олими, уни ёдлаб саҳиҳ ва заиф ҳадисларга ажратувчи деб билишар ва у кишидан ҳадис эшитишликка шошилишар эди. Бундоқ дейилишига, ўша пайтдаги муҳаддислардан Бухорий, Муслим, Абу Довудлар каби улуғ зотлар у кишига шогирд бўлишгани катта далилдир. Фиқҳ олимлари эса, бирор бир ҳукм чиқаришга шошилмасдан Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фатволарига қараб ҳукм чиқаришар эди. Бу зотнинг бир нечта устозлари бўлиб, Ҳошим ибн Башир, Шофеъий, Башир ибн ал-Муфаззал, Исмоил ибн Али, Суфён ибн Уяйна ва бошқалар, шулар жумласидандир. Абу Бакр ал-Марузий, Шоҳин ибн ас-Самидоъ, Абу Довуд, Бухорий, Муслим, Абу Али Ҳусайн, Абу Бакр Аҳмад ва бошқалар, у зотнинг шогирдлари ҳисобланади.

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг тасниф этган китоблари: «Муснад». Бу китоб 40000дан зиёда ҳадисни ўз ичига олади. «Китоби аз-зуҳд», «ал-Маърифа ва ат-таълим», «ал-Журҳ ва ат-таъдил» ва бошқалар.

Ўша пайтда баъзи бир фуқаҳолар, айниқса подшоҳ ҳузуридаги олимлар, Қуръони Каримни «махлуқ» деб, яъни, Қуръон бошқа нарсалар каби Аллоҳнинг яратган бир махлуқи, деб айтишади. Аҳмад ибн Ҳанбал бу нотўғри тушунчанинг Исломга зид эканлигини исботлаб берсалар ҳам, улар сўзларидан қайтмайдилар. Балки кимки уларга зид чиқса, уни азоблайверадилар. Ана шу азобланганлар  орасида, Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам бор эдилар. Аввал Аҳмад ибн Ҳанбални уриб, кейин қамоққа олишади. Шунча азоблашса ҳам, бу сўзларидан қайтмайдилар. У кишининг шарофатлари туфайли ислом уммати бу нотўғри тушунчадан сақланиб қолди (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин).

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижратнинг 241 йили Боғдод шаҳрида вафот этдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио