Ҳадис ва Ҳаёт (Муҳаддис уламолар)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ

Имом Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок ас-Сулмий аз-Заририй ал-Буғий ат-Термизий ҳозирги Термиз шаҳридан олти фарсах узоқликда жойлашга Буғ қишлоқида 209 ҳижрий санада таваллуд топдилар. Кунялари Абу Исо, исмлари Муҳаммад, оталарининг исмлари Исо, боболарининг исмлари Савра, нисбатлари Жайҳун дарёси билан ўралган қадимги Мавороуннаҳрнинг «Термиз» шаҳри номи биландир.

У зотнинг устозлари кўп бўлиб, улардан энг машҳури Имом Бухорийдир. Кўп ҳадисларни Бухорийдан ривоят қилганлар. Яна устозларидан Имом Муслим ва Абу Довуд ҳамда Басра, Куфа, Хуросон, Ҳижоз шайхлари бўлиб, уларнинг раъйи ва воситаси орқали ҳам фойдаланганлар. Имом ат-Термизий китоби «Саҳиҳ» деб тан  олинган олти нафар имом ичида тўртинчи ўринда турадилар.

У зотнинг китоблари бўлмиш «Сунани Термизий» эса «Саҳиҳ Бухорий» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларидан кейинги ўринларда туради. У зот ҳадисни жамлашликда ва уни аниқлашда, ёдлашда ва зикр қилишда алоҳида бир мақомга эга эдилар. У кишининг шогирдларидан бўлган Абу Саъд Идрийсий устозларини сифатлаб, ёдлашлари, зеҳнлари тўғрисида, зарбул-масаллар битилганини айтадилар.

Шогирдларидан яна бирлари: «Имом Бухорий вафотларидан кейин Хуросонда Абу Исо ат-Термизийдек илмда, зеҳнда, тақвода, зоҳидликда бирор киши топилмас эди», деб айтади.

Имом ат-Термизий кўп йиғлаганларидан, ҳаётлари- нинг охирги икки йилида кўзлари ожиз бўлиб қолган. ли

Ибн Атийя: «Менинг ҳузуримда Имом Бухорий ва Муслимнинг китобларига қараганда Имом ат-Термизийнинг китоблари  нурлироқ ва тушинарлироқ»-деб айтадилар. «Нима учун?»-деб сўралганда, Атийя: «Чунки иккита Имомнинг китобларидан фақатгина илм ва маърифат аҳлларигина фойдалана олишади халос»-деб айтган эканлар.

Шайхлардан бири Имом ат-Термизийга 40та ғариб ҳадисни айтиб, имтиҳон қилишлик учун сўраганда, бирорта ҳарфда ҳам хато қилмасдан аввалидан охиригача ўқиб берганларини кўриб, сенинг мислингдаги кишини кўрмаганман, деб айтдилар.

Имом ат-Термизий кўп китобларнинг муаллифидир. Айниқса «Сунан» китоблари китобларининг чиройли, фойдаси кўп бўлиб, такрор сўзлари оз, чиройли тартибда ёзилган китобдир. Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий Имом ат-Термизийнинг  «Жомиъ ас-Саҳиҳ» китобларини сифатлаб: «Кимнинг уйида мана шу китоб бўлса, гўёки уйида Пайғамбаримиз гапираётгандек бўладилар», деб айтадилар. У зотдан бизга қуйидаги китоблар мерос бўлиб қолди:

«Китобу азим» («ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ»), бу китоб «Саҳиҳ ат-Термизий» номи билан машҳурдир, «Шамоилу Набавия», «Илалу муфрад», «Илалу фий охири жомиъ», «Китобу Зуҳд», «Китобу Тарих», «Асмоу Саҳоба», «Асмо ва куна», «Китобу фий асари мавқуфа».

Имом ат-Термизийни «Саҳиҳ» китобларига кўплаб шарҳ ва мухтасарлар ёзилган.

Устозлари бўлмиш Имом Бухорий ат-Термизийга қарата: «Сен мендан фойдаланганингдан кўра, мен сендан кўпроқ фойдаландим»-деб айтдилар.

Имом ат-Термизий қуйида исмлари келадиган шайхлардан ҳадислар эшитиб, улардан ривоят қилдилар: Абдуллоҳ ибн Муовия Жумаҳий (243 ҳижрий санада вафот этганлар), Али ибн Ҳожар Марвазий (244 ҳижрий санада вафот этганлар), Сувайд ибн Наср ибн Сувайд Марвазий (240 ҳижрий санада вафот этганлар), Қутайба ибн Саъийд Сақафий Абу Рожо (150 ҳижрий санада туғилиб, 240 санада вафот этдилар), Абу Мусъаб Аҳмад ибн Абу Бакр Зуҳрий ал-Маданий (150 ҳижрий санада туғилиб, 242 санада вафот этдилар), Муҳаммад ибн Абдулмалик Абу Шавориб (244 ҳижрий санада вафот этдилар), Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳотам ал-Ҳиравий (178 ҳижрий санада туғилиб, 244 ҳижрий санада вафот этдилар), Исмоил ибн Мусо Фазорий ас-Саддий (245 ҳижрий санада вафот этдилар).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио