1307. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ортиқча гапда яхшилик йўқдир».
1308. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг умматимнинг энг ёмонлари беҳуда сафсата сотадиганлар, олди кетига қарамай гапираверадиганлар ва оғзини тўлдириб гапирадиганлардир. Умматимнинг энг яхшилари аҳлоқи гўзал бўлганлардир», дедилар».
|