1292. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фитрат бештадир: хатна; ҳаром тукларни тозалаш; қўлтиқни юлиш; мўйлабни қирқиш; тирноқларни олиш», дедилар».
1293. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарса фитратдандир: хатна; қовуқни қириш; тирноқни олиш; Қўлтиқ юнгини юлиш; мўйлабни қисқартиш», дедилар».
1294. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарса фитратдандир: тирноқни олиш; мўйлабни қисқартиш; Қўлтиқни юлиш; қовуқни қириш ва хатна», дедилар».
|