1254. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Абу Толҳа туғилган куни уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ридода туяларига қатрон суртаётган эканлар. Бас, У зот:
«Сен билан хурмо борми?» дедилар.
«Ҳа», дедим ва хурмоларни У зотга узатдим. Бас, уларни чайнадилар. Кейин гўдакнинг оғзини очиб, уларни солдилар. Гўдак тамшанди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ансорларнинг хурмога бўлган муҳаббати», дедилар ва уни Абдуллоҳ деб номладилар».
|