1245. Али ибн Ғуробнинг момоси аҳли Куфадан бўлиб, қуйидагиларни айтган:
«Менга Уммул Муҳожир айтди: «Мен бир неча румлик қизлар билан асирга тушдим. Усмон бизга Исломни арз қилди. Мен билан яна бир қиздан бошқа ҳеч ким мусулмон бўлмади. Шунда Усмон:
«Иккисини олиб бориб хатна қилинглар, поклаб қўйинглар», деди».
|