1243. Маймун ибн Меҳрондан ривоят қилинади:
«Нофиъдан: «Ибн Умар одамларни маъдубага чақирар эдими?» деб сўрадим.
«Бир куни унинг бир туяси майиб бўлди. Шунда уни сўйдик. Сўнгра у:
«Мадийна аҳлини тўплаб кел», деди.
«Эй Абу Абдурроҳман! Нимага? Ахир нонимиз йўқ!» дедим.
«Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Мана бу суяк! Мана бу шўрва! ёки шўрва ва тўрғам! Ҳоҳлаган ейди, ҳоҳламаган кетаверади», деди».
|