Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

592-БОБ. ҚАЙЛУЛА

1238. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Масъуднинг эшиги олдида бир неча қурайшликлар ўтирар эдилар. Соя қайтган пайтда Умар:

«Туринглар, энди қолгани шайтонга» дер эди. Ана шундай қилиб кимнинг олдидан ўтса ўшани турғазар эди.

У шундай қилиб турганда:

«Мана бу Бани Ҳасҳоснинг мавлоси! Шеър айтади», дейилди. Уни чақирди ва:

«Қандай айтасан?» деди. 

«Сулайма ила видолаш гар у эрталаб шайланса,

Етар киши наҳийига у мусулмону оқсоч бўлса», деди.

«Етади! Тўғри айтдинг! Тўғри айтдинг!» деди».

 

1239. Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу куннинг ярми ёки унга яқини ўтганда олдимиздан ўтар ва:

«Туринглар! Қайлула қилиб олинглар! Қолгани шайтонга» дер эди».

 

1240. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аввал жумъани ўқиб, кейин қайлула қилар эдилар».

 

1241. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Хамр ҳаром қилинган пайтда Мадийна аҳлининг қуруқ хурмодан ва хурмонинг ғўрасидан тайёрланадиган хамрдан кўра яхшироқ шароби йўқ эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоларига соқий эдим. Улар Абу Толҳанинг ҳузурида эдилар. Бир киши ўтди ва:

«Батаҳқиқ, хамр ҳаром қилинди!» деди.

Улар «қачон» ёки «назар солиб кўрайлик» дейишмади. Улар:

«Ҳой Анас! Уни тўкиб юбор!» дейишди.

Кейин Умму Сулаймнинг ҳузурида қайлула қилишди. Бироз совушди. Сўнг Умму Сулайм уларга хушбўй суртди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришди. Қарасалар, гап ҳалиги одам айтгандек экан».

Анас: Кейин уни ҳеч оғизга олмадилар, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио