1230. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кечаси сокинлик бўлгандан сўнг гаплашиб ўтиришдан ҳазир бўлинг. Чунки қоронғуда Аллоҳ маҳлуқларидан қай бирини тарқатишини ким биларди. Эшикларни беркитинг. Мешларнинг оғзини боғланг. Идишларининг устини ёпинг. Чироқларни ўчиринг», дедилар».
|