1192. Абдурроҳман ибн Алидан, у отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир том устида, тўсиқсиз ухласа ундан зимма соқит бўлади», дедилар».
1193. Али ибн Амморадан ривоят қилинади:
«Абу Айюб Ансорий уйимга келди. Мен уни тўсиқсиз томга олиб чиқдим. У қайтиб тушди ва:
«Сал бўлмаса, бу кеча зиммадан ажраган ҳолда ухлар эдим», деди».
1194. Зуҳайрдан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тўсиқсиз томда ётиб, йиқилиб ҳалок бўлса, ундан зимма холийдир.
Ким тўлқинланиб турган денгизга миниб ҳалок бўлса, ундан зимма холийдир», дедилар».
|