Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

559-БОБ. ЁСТИҚ ТАШЛАБ БЕРИШ

1176. Абу Қилобадан ривоят қилинади:

«Абу Мулайҳ менга хабар берди:

«Отанг Зайд билан бирга Абдуллоҳ ибн Амрнинг олдига кирдик. У бизга деди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг рўзам  ҳақида айтилди. У зот олимга келдилар. Мен У зотга терининг ичига хурмонинг пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ ташладим.

Бас, У зот ерга ўтирдилар. Ёстиқ ўртамизда қолди. Сўнг У зот менга:

«Ҳой Абдуллоҳ! Ҳар ойда уч кун етмайдими?» дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Беш», дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Етти», дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Тўққиз», дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Ўн бир», дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Довуднинг рўзасидан ортиқ рўза йўқ. Змаоннинг ярми. Бир кун тутиб, бир кун очиш дедилар».

 

1177. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг отаси олдидан ўтдилар. Бас, у У зотга қотийфа ташлади. У зот унга ўтирдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио