1169. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Учта бўлсангиз, иккитаси учинчини қўйиб пичирлашмасиню Чунки бу нарса уни маҳзун қилур», дедилар».
1170. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги гапни айтганларида:
«Тўртта бўлишса-чи?» дедик.
«Зарари йўқ», дедилар».
1171. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки киши бошқани қўйиб, пичирлашмасин. Токи одамларга аралашиб кетмагунларича. Акс ҳолда бу уни хафа қилади», дедилар».
1172. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Тўрт киши бўлсалар, ҳечқиси йўқ».
|