1157. Мужоҳиддан ривоят қилинади:
«Бир киши биродарига қаттиқ тикилиб қарашини ва олдидан туриб кетаётган кишининг орқасидан қаттиқ тикилиб қолишини ёки қаердан келдинг, қаёққа кетаяпсан, деб сўрашини ёқтирмас эди.
1158. Молик ибн Зубайддан ривоят қилинади:
«Биз Рабзада Абу Заррнинг олдидан ўтдик. Бас, у:
«Қаердан келаяпсизлар?» деди.
«Маккадан ёки Байтул атийқдан», дедик.
«Амалингизни шуми?» деди.
«Ҳа», дедик.
«У билан бирга тижорат ёки савдо йўқми?» деди.
«Йўқ», дедик.
«Амални қайта бошланглар», деди».
|